Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
83

Икки жамоа икки томонга югуриб кетади.
– Ўйин бошланди, – деб товуш беради ўртабоши. 
Ҳар икки гуруҳнинг болалари ўртабошининг кўзига 
кўринмай “қалъа”га етиб келишга интилади. Қайси 
гуруҳдан болалар кўпроқ етиб келса, ўша томон ғолиб 
бўлади. Ғолиб жамоа мағлуб жамоа болаларига ўз 
шартларини айтадилар. Бир оёқда ҳаккалаш, зувиллаб 
югуриш, опичлаб айлантириш каби шартлар айтилади. 
Мағлуб жамоа бу шартларни адо этадилар. 
Бу ўйин болаларда чаққонлик ва масъулият ҳиссини 
тарбиялайди. 
 
Уруш-уруш 
Қарши шаҳридаги Ҳарамжўй қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйин ҳам ўғил болаларда қўрқувни енгиш, 
жасур бўлиш хислатини тарбиялайди. Ўйинда ўн битта 
бола иштирок этади. Улардан бири ўртабошилик вази- 
фасини бажаради. У болаларни кучига қараб тенг икки 
жамоага бўлади. 
– Сизлар ўнг томонда, сизлар эса чап томонда 
бўласиз. Ҳар икки жамоа ўз ҳудудини ҳимоя қилиши 
керак. Мана бу чизиқ чегара, рақиб томон чегарадан 
ўтишига йўл қўйманг. Ҳар бир жамоа чегарадан беш 
метргача узоқликка кетиши мумкин. Ундан узоқлаган 
иштирокчи ўйиндан чиқади, – дейди ўртабоши. 
У шундай деб қўлидаги тугилган белбоғни ўнг 
томондаги жамоага отади. Ўнг томондаги жамоа ушбу 
восита билан рақиб жамоадан бирор болани мўлжалга 
олади. Белбоғ теккан рақиб жамоа иштирокчиси ўйин- 
дан чиқади. Мабодо тегмаса, белбоғни отган бола 
ўйиндан чиқади. Шу тариқа жамоалардаги болалар 
сони камайиб боради. Охирги натижага қараб ким 
ғолиб бўлганлиги маълум бўлади.


Гулжаҳон Мардонова 
~
84

Бу ўйин ўғил болаларда ўз остонаси, мамлакати 
ҳудудини ҳимоя қилиш масъулиятини шакллантиради. 
Бўрон 
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани
Исковат қишлоғидан ёзиб олинди. 
“Бўрон” воситали, ҳаракатли, шу билан жанговар 
ўйин ҳисобланади. Унда чўплардан тўртбурчак қўрғон 
қурилади. Ўйинда ўн битта бола иштирок этиб уни 
ўйинбоши бошқариб боради. Унинг назорати остида 
болалар икки жамоага бўлинадилар. Айтайлик, оқ либос- 
дагилар бир томон, кўк либосдагилар иккинчи томон. 
Чўплардан қурилган “қўрғон” эса ўртабошига яқин 
жойда жойлаштирилади. Ўртабоши ҳар икки жамоани 
огоҳлантириб қўлидаги тугилган белбоғни уларнинг 
ўртасига ташлайди. 
Ҳар икки жамоа иштирокчилари шиддат билан бел- 
боғга ташланадилар. Кимки уни қўлга киритсаю “қўр- 
ғон”га элтишига кўзи етмаса, жамоадошига ирғитади. 
Ўз ўрнида у ҳам қулайроқ турган жамоадошига узата- 
ди. Рақиб жамоа эса тугилган белбоғни қўлга киритиш 
учун жон-жаҳди билан курашади. 
Ўйин жуда шиддатли бўлиб, болалардан кучли 
жисмоний тайёргарликни талаб қилади. Қайси жамоа 
аъзоси белбоғни “қўрғон”га олиб келса ўша томон 
ғолиб бўлади. Ғолиб жамоанинг барча шартларини 
мағлуб жамоа аъзолари бажарадилар. 
Бу ўйин ўғил болаларда жанговарлик хислатларини 
тарбиялаши билан аҳамиятлидир. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling