Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
99

– Уларнинг ҳар бирига беш даррадан урилсин. Ва 
эслатилсинки, бировнинг мулкига қайтиб кўз олайти- 
ришмасин, – дейди. 
Қиз бояги рўмол билан “ўғри”ларни беш даррадан 
уради. 
Энди агар ўйин давомида онанинг қизлари рўмолни 
тутиб ололмай енгилса, боққа “ўғри”лар ҳукмронлик 
қилади. 
Ўйин болаларда ҳар ким ўз остонасини, ўз боғини, 
ўз сарҳадини ҳимоя қилиш туйғусини оширади. 
Шунингдек, рўмолга тугилган юмшоқ коптокча буви- 
лар, она ёрдамида тайёрланиши билан ҳам аҳамиятли. 
Қиз ва қушлар 
Қарши туманидаги Чорағил қишлоғидан ёзиб олинди. 
 
Бу ўйин ҳам онанинг ўз қизини ҳаётга тайёрлаши 
ҳақида. Ўйинда ўнтача қиз иштирок этади. Воқеа мана 
бундай. Бир куни бозорга кетаётган “она” тугунча тўла 
юмшоқ коптокчаларни жой-жойига қўйишни “қизи”га 
топширади. “Қиз” эса топшириқни бажармай ҳовли- 
даги “қушлар” билан суҳбатга берилиб кетади. 
“Она”нинг бозордан қайтаётганини кўрган “қуш- 
лар” уни чалғитишга ҳаракат қиладилар. Улардан бири 
“она”га: 
– Келинг, беш тош ўйнаймиз, – деб таклиф қилади.
“Она” у билан беш тош ўйнайди. “Қизи” томон 
интилганда иккинчи “қуш”: 
– Келинг, арқон тортар ўйнаймиз, – дейди.
Она у билан ҳам ўйнайди. Хуллас ўйиндаги сак- 
кизта “қуш” образини бажараётган қизлар “она” билан 
куч синашиш, арқон сакраш, чиллак каби қатор халқ 
ўйинларидан мусобақалашадилар. Бу вақтгача “қиз” 
“она”нинг топшириқларини бажариб улгуради. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
100

– Она қизим, момо қизим, баракалла, – деб “она” 
“қизи”ни алқайди.
Ва яна бозорга кетаётиб тугун тўла тошларни беради: 
– Мана бу тошларни жой-жойига қўйгин, – деб 
тайинлайди. 
Она қайтиб келганини кўрган “қушлар” – қизлар 
уни энди бошқа халқ ўйинлари билан чалғитишга ҳара- 
кат қиладилар. Ниҳоят “қиз” “она”нинг иккинчи топ- 
шириғини ҳам уддалайди. Шунда “қуш”лар: 
– Сен биз билан дўст бўлиб қолгин, – деб қизга 
таклиф қиладилар.
“Қиз” ва “она”си рози бўлади. Қизлар – “қуш- 
лар”нинг ҳар бири қизга ўз билган халқ ўйинларини 
қайтадан кўрсатиб берадилар. 
Бу ўйин тўлиқ воқеабанддир. Ундаги она, қиз ва 
қушлар образиларининг мукаммал ижро этилиши 
болаларда санъатга бўлган меҳрни уйғотади. “Қуш”лар 
образидаги қизларнинг турли халқ ўйинларини намойиш 
этиши эса миллий меросимизни тарғибот қилишдир. 
Бургут келди 
Нукус шаҳридан ёзиб олинди. 
Ўйинда беш-олти нафар қиз ва битта ўғил бола 
иштирок этади. Қизларнинг бақувват ва кучлироғи она 
товуқ образини бажаради. У сафнинг олдида туради. 
Қолган қизлар эса унинг белидан занжир шаклида 
маҳкам қучиб оладилар. 
Шу пайт “қанот”ларини ёзганча бургут образидаги 
ўғил бола пайдо бўлади. У атрофда ваҳима солиб “уча” 
бошлайди, бургутдек ҳар хил товушлар чиқаради. “Она 
товуқ” эса: 
Бургут келди, қочинглар, бургут келди қочинг- 
лар, – деганча жон-жаҳди билан болаларини ҳимоя 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling