Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
105

Ким кучли? 
Қарши туманидаги Чорағил қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйин қизлар, шу билан бирга ўғил болалар учун 
ҳам мос келади. Аввало ўйин учун лахтаклардан ўн 
дона юмшоқ коптокчалар ясалади. Улар ранг-баранг 
бўлса болаларнинг кўзини қувнатади. Ўйинбоши бешта 
юмшоқ коптокчани айтайлик Шарқ тарафга, яна беш- 
тасини унинг рўпарасига териб қўяди. Коптоклар 
орасидаги масофа тўрт метр бўлиши керак. Ўйинбоши 
ўртага узун чизиқ чизади. Ана шу чизиқ ёнида иккита 
қиз бир-бирига орқа ўгириб тик туради. Ўйинбоши учи 
тугилган арқонни иккаласининг белидан ўтказади. 
Ўйинбоши қўлини баланд кўтариб туширганда бел- 
ларига арқон боғланган иккала қиз ҳам ерга тиз чўк- 
канча коптоклар томон эмаклайди. Демак битта қиз 
Шарқ тарафдаги, яна бири Ғарб тарафдаги коптоклар 
томон интилади. Шуниси аҳамиятлики, эмаклаш даво- 
мида рақибингизни ҳам судраб кета, олишингиз керак. 
Бунинг учун сиз кучли, жисмонан бақувват бўлишин- 
гиз талаб этилади. Агар ким ожиз бўлса, иштирокчилар 
олдида изза бўлади. 
Қизлар бу ўйинни ҳовлида, сўриток соясида бема- 
лол ўйнай оладилар. Коптокчаларни тайёрлашга эса 
бувилари, оналари, опалари ёрдам беришлари мумкин. 
Унутмангки, қизларга ғолиблик учун курашиш керак- 
лигини ва ҳаётда ҳам ғолиб бўлишнинг мароқли экан- 
лигини сингдира олиш зарур. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
106

Латта копток 
Тошкент шаҳридаги Қоратош маҳалласидан ёзиб 
олинди. 
 
Ўйинда исталганча ва исталган ёшдаги қизлар 
иштирок этиши мумкин. Аввало бувилар ва оналар 
ёрдамида ҳар бир иштирокчи қиз учун лахтаклардан 
юмшоқ коптокчалар тайёрланади. Коптокчалар қопла- 
маси сариқ, кўк, яшил, оқ матолардан тайёрланса. 
киши кўзини қувнатади. 
Энди қизлар ўртага ким тушишини қуйидагича 
аниқлайдилар: 
Қизга қизиқ билгани, 
Олмаси бор қиз қани? 
“Қани” сўзи қайси қизга тўғри келса, у чеккага чиқа 
бошлайди. Ва энг охирида қолган қиз ерга чўк тушиб 
ўтиради. Ўйинбоши унинг бошига битта олма қўйиб 
қўяди. Қолган қизлар айлана бўлиб турадилар. Энди 
ҳар битта иштирокчи: 
Шошилмай юзта сана, 
Олмаси бор қиз мана,
деганча ўз қўлидаги коптокчаси билан қизнинг боши- 
даги олмани мўлжалга олади. 
Бу ўйинда шарт шуки, бошида олмаси бор қиз 
билан мўлжалга олаётган қиз ўртасидаги масофа икки 
метрдан кам бўлмаслиги керак. Ҳар бир қиз олмани 
бир мартадан мўлжалга олиш ҳуқуқига эга. Мўлжалда 
у адашдими, навбатдаги қиз олма учун курашади. 
Айтайлик, олма тезда мўлжалга олинди. Шундай 
ҳолатда ўйин яна давом этади. 
Бу ўйинни бемалол ҳовлида опа-сингиллар бирга- 
ликда ўйнасалар бўлади. У қизларнинг бичиш-тикишга 
маҳоратларини оширади ва масофани тўғри танлай 
олиш, мўлжалда адашмаслик, руҳий хотиржамликка 
ўргатади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling