Bookmany print
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек миллий ўйинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топдим-топмадим Қарши шаҳридаги Ҳарамжой қишлоғидан ёзиб олинди.
- Гулжаҳон Мардонова
Ўзбек миллий ўйинлари
~ 107 ~ Ўртага тушар Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. Бу ўйинда етти, саккиз нафар қизлар иштирок эта- дилар. Уни ўйинбоши бошқариб боради. Қизлар айлана бўлганча коптокни бир-бирларига ҳаволатиб узатиб ўйнайдилар. Қайси қиз коптокни дугонасига етказа олмаса, у ўртага тушади. Ўртага тушган қиз коптокнинг йўналишини диққат билан кузатиши керак. Чунки копток ўйнаётган қизлар истал- ган пайт копток билан урадилар. Ана шу дақиқада қиз коптокни илиб олиши керак. Илиб олса коптокни отган қиз эса ўртага тушади. Бу ўйин қизларда чаққонликни оширади, уларда серҳаракатлиликни тарбиялайди. Топдим-топмадим Қарши шаҳридаги Ҳарамжой қишлоғидан ёзиб олинди. Бу ўйинда ўнтача қиз иштирок этиши мумкин. Она- боши ўйинни бошлайдиган қизни мана бундай тартиб- да аниқлайди: Ким кўринса чопмадим, Тилла узукни топмадим. Шу тахлитда қизлар саноқдан ўтади. Яъни қайси қизга “топмадим” сўзи тўғри келса, у бир чеккага чиқиб туради. Охирида иккита қиз қолганда “топмадим” сўзи кимга тўғри келса, у чеккага чиқади, қолган қиз эса ўйинни бошлайди. У иккита қўлини қовуштириб ола- ди. Ташланадиган узук ана шу ёпиқ кафтнинг ичида. Бошқа қизлар қатор бўлиб турадилар. Қиз уларнинг кўзига қараб: Гулжаҳон Мардонова ~ 108 ~ Қуёнчадай чополдим, Тилла узукни тополдим. Тилла узук қайдадир Кафтингизда пайдодир, деганча кафтларини қизларнинг ярим очилган кафтла- рига енгил уриб ўта бошлайди. Ўйин давомида қизлар шу даражада сеҳрлангандек бўладиларки, узук ўз каф- тида пайдо бўлганини сезмай қолади. Ниҳоят, барча қизлар кафтларини очиб қарайдилар. Узук кимнинг кафтида бўлса, уни ташлаган қизнинг олдига келади. Улар чеккароққа чиқиб бирор-бир топишмоқли саволга келишиб оладилар. Ва биргалашиб қизларга савол беришади. Масалан: – “Хамса” кимнинг асари? У нечта достондан ибо- рат? – Қамашидаги Ҳазрати Лангар ота зиёратгоҳининг тарихини биласизми? – Шаҳрисабздаги Оқсаройни ким қурдирган? – Тошкентнинг болалиги деб қайси хароба тилга олиняпти? – Тошкент қачон ва нима сабабдан Ислом мада- нияти пойтахти дейилган? Мана шу каби саволларнинг бири айтилади. Қайси қиз жавоб топса, у узук солувчи бўлади. Агар мабодо ҳеч ким тўғри жавобни тополмаса, барча қизлар бирор қўшиқ айтиб бериши, рақсга тушиши мумкин. Бу ўйин қизларнинг интеллектуал салоҳияти оши- шига хизмат қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling