Bookmany print
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек миллий ўйинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гулжаҳон Мардонова
Ўзбек миллий ўйинлари
~ 109 ~ Сандал-сандал Қамаши туманидаги Ғиштли қишлоғидан ёзиб олинди. Одатда айнан қиш фаслида, куннинг совуғида ўйинлар билан машғул бўлиш мураккаблашади. Бундай пайтда танча, яъни сандал атрофида бошқотирма ўйин- лар ўйналади. Бу ўйин бошқотирмага асосланган. Уни истаса опа- сингил, ака-укалар кўплашиб ўйнайдилар. – Битта бошқотирма айтаман. Ким топса мукофот олади. Қишлоғимиздаги симёғочда ўнта калдирғоч қўниб турган эди. Валижон шундай уйдан чиқдию. уларга қараб тош отди. Симёғочда нечта қалдирғоч қолди? – Тош нечта қалдирғочга теккан эди? – сўрайди сингил. – Битта қалдирғочга, – жавоб берди ака. – Тўққизта қолди, ака, – деди сингил. – Йўқ менимча саккизта қолган. Қалдирғочнинг ёнидаги қуш ҳам қўрқиб учиб кетган, – деди укаси. – Менимча битта ҳам қалдирғоч қолмаган. Чунки уларнинг ҳаммаси қўрқиб, учиб кетган, – деди опа. – Тўппа-тўғри. Чунки ростдан ҳам қушлар кўтарил- ган шовқиндан баравар қўрқиб кетишади. Мана сизга битта олма, – дейди ака. – Яна битта бошқотирма. Олма дарахтининг энг баланд шохида ўн бешта олма бор эди. Салим чиқиб шохни силкитди. Шохда нечта беҳи қолди? – Беш-олтита қолган бўлса керак, – деди сингил. – Ҳаммаси тушиб кетган, – гапга қўшилди ука. – Олмада беҳи мева бўлмайди, – деди опа. – Баракалла. Мана сизга яна битта олма, – деди ака. – Ростдан ҳам олма дарахтида олма, беҳи дарахтида беҳи пишади. Бу бошқотирмалар одамни яхшилаб ўй- лашга ўргатади. Шунинг учун саволни эшитганда диқ- Гулжаҳон Мардонова ~ 110 ~ қат билан жавоб беринглар. Мана яна битта бошқо- тирма. Бир коса қумда бир миллион дона заррача бор. Ундан ярим пиёла олиб қўйилса, косада нечта қум зарраси қолади. – Миллиондан камроқ, – деди сингил. – Саккиз юз мингта бўлса керак, – деди ука. – Қум заррасини санаб бўлмайди, – деди опа. – Тўппа-тўғри. Агар мен косада қумнинг оғирли- гини айтиб, пиёлага олингач қанча грамм қолди, десам бошқа гап эди. Ростдан ҳам қум заррасини санаб бўлмайди, – деди ака. – Ўйинни яна давом эттирамиз. Катта ўрик дарахти бор эди. Унинг бир шохида ўнта олма, иккинчи шохи- да учта шафтоли, учинчи шохида бешта шотут бор эди. Дарахтни Али бир силкитган эди, ҳамма мевалар дув этиб тўкилди. Жами нечта мева тўкилди? – сўради ака. – Ўн саккизта мева тўкилади, – деди ука билан син- гил шошилиб. – Йўқ, бир дарахтда турли мевалар пишмайди, – деди опа. – Тўппа-тўғри. Ростдан ҳам бир дарахтда бир неча хил мева пишмайди. Мана бу олма яна сизга, – деди ака. Ана шундай бошқотирма ўйинлар болаларнинг берилган саволни диққат билан тинглашга, ўйлаб жавоб беришга ўргатади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling