Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

 
Сир олиш 
Қарши шаҳридаги Ҳарамжўй қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйинда беш нафар бола иштирок этади. Уни ўрта- 
боши бошқариб боради. Айтайлик Ҳасан ва Ҳусан, 
Тоҳир ва Зоҳид иштирокчи. Ўртабошининг назорати 
остида Ҳасан ва Ҳусан бир тарафга, Тоҳир ва Зоҳид 
иккинчи тарафга кетадилар. Улар ўзаро пичирлашиб 
битта сўзга келишиб оладилар. Ҳасан ва Ҳусан “арслон” 
сўзини, Тоҳир ва Зоҳид эса “учбурчак” сўзини танлади 
дейлик. Фақат улар қандай сўзни танлаганларини 
атрофдагилардан сир тутадилар. 
Ҳар тўртта иштирокчи ўртабошининг олдига етиб 
келади. Ўртабоши эса иштирокчиларнинг куч-қуввати, 
гавдасига қараб: 

Хўш, Ҳасан, Ҳусан дўстларингизнинг сирини 
билолдингизми? – деб сўрайди. 
– Йўқ, билолмадик, – жавоб беради Ҳасан ва Ҳусан. 
– Унда сирини олинглар, – дейди ўртабоши. 
Ҳасан ёки Ҳусан келишиб қай бири ким билан 
олишишни маслаҳатлашадилар. 
– Мен Тоҳир билан олишаман. Чунки унинг кучи 
менинг кучим билан баравар, – дейди Ҳасан. 
– Тўғри, мен эса Зоҳид билан олишаман, – дейди 
Ҳусан. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
82

Болалар шу тариқа олиш-кураш бошлайдилар. 
Ҳасан билан Ҳусан рақиб томоннинг сирини билишга 
интилса, Тоҳир билан Зоҳид уларнинг сирини билишга 
интилади. Олишиш чоғи ҳар икки бола: 
– Сирингни айт, – дейдилар. 
Ким ожиз бўлса, дарҳол сирини айтиб қўяди. Бу 
ўйин болаларда ўз сирини бошқалардан сақлай билиш 
масъулиятини тарбиялабгина қолмай, уларнинг жисмо- 
нан кучли бўлишига замин яратади. 
Асир-асир 
Қарши шаҳридаги Ҳарамжўй қишлоғидан ёзиб олинди. 
 
Бу ўйин ҳам ўғил болаларнинг мард, шижоатли, 
жасур бўлиб вояга етишига хизмат қилади. Ўйинда ўн 
бир нафар бола иштирок этади. Уни ўртабоши бошқа- 
риб боради.
Келинглар, болалар аввал икки гуруҳга бўлиниб 
оламиз, – дейди у. 
Шундай деб: 
Ўсма али жонона, 
Бувам каби омона, 
Чилдир чуман час
деб шеър ўқийди. 
Охирги сўз кимга тўғри келса, ўша бола ўнг томонга 
ўтади. Ва токи болалардан беш нафари танлангунча 
шеър айтиш давом этади. Мана ниҳоят болалар икки 
жамоага бўлиндилар. 
– Мана бу айлана қалъа. Қайси гуруҳнинг болалари 
қалъага ҳеч кимнинг кўзига кўринмай келса, ўша томон 
ғолиб бўлади. Агар қайси бирингизнинг бошингиз, 
кийимингиз кўриниб қолса, қўлга тушган ҳисобланасиз 
ва ўйиндан чиқасиз. Сизлар ҳув чолдевор томонга 
сизлар эса жарлик томонга бекининглар, – дейди ўрта- 
боши. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling