Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
78

Ана шу тариқа ўйин болалар то толиқиб қолгунча 
давом этади. Бу ўйин болаларда жисмоний қувватнинг, 
ботирлик, жасурлик хислатларининг ошишига ҳисса 
қўшади. 
Чучмомо 
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидан ёзиб олинди. 
Ўйинда қиз болалар билан бирга ўғил болалар ҳам 
иштирок этишлари мумкин. Аввало болалар адолатни 
назорат қилиш учун ўйинбоши танлаб оладилар. Шун- 
дан сўнг иштирокчилар икки гуруҳга бўлинадилар. Ҳар 
бир гуруҳнинг ўз сардори бор. 
Ўйинбоши ҳар иккала сардорни олдига чақириб 
топишмоқ айтади ёки кафтига тош беркитади. Қайси 
сардор топса, ўйинни ўша томон бошлайди. Айтайик, 
мана тош топилди. Энди ҳар иккала гуруҳ орада ўттиз 
метрча масофа қолдириб бир қатор бўлиб турадилар. 
Ўйинни бошлайдиган гуруҳ аъзоси қўлидаги чуч- 
момони кўз-кўз қилганча рақиб гуруҳ томонга турли 
муқомлар, ҳазил ҳаракатлар билан яқинлаша бошлай- 
ди. Унинг жамоадошлари: 
Чучмоможон, чучмомо, 
Гўзалликка ўч, момо. 
Қизлар сени тақмаса, 
Ҳуснинг бекор, пўч момо,
дея қўшиқ айтиб турадилар. 
Чучмомо олиб бораётган йигит рақиб гуруҳдан 
бирор-бир қизга чучмомони тутади. Аммо қиз уни 
дарров олмайди. Ерга қараб уялиб туради. Мана 
ниҳоят, қиз гулни қабул қилди. Шарт шулки, чучмомо 
элтган йигит дарҳол ўз гуруҳи томон қочиши керак. 
Чунки, рақиб гуруҳ йигитлари уни қувлашга шай 
бўлиб турадилар. Мабодо, улар чучмомо элтган болани 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
79

ушлаб олсалар, гуруҳларига қўшиб оладилар. Бордию, 
у чаққонлик қилиб, тутқич бермаса, гулни қабул 
қилган қизни ўртабоши харидор тарафга олиб бориб 
беради. 
Ўйин ана шу тарзда давом этади. Ўйин ҳаракатли, 
шу билан бирга воситали ўйинлар сирасига киради. 
Восита сифатида чучмомодан фойдаланадилар. 
Кўк қани? 
Қарши шаҳридаги Ҳарамжўй қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйин баҳор бошланиши билан бир неча ўғил 
болаларнинг келишуви асосида ўйналади. Унга битта 
болани ўртабоши қилиб тайинлайдилар. Айтайлик
бешта бола ўйинга киришди. Улар ўйин бошланган 
дақиқанинг ўзида чўнтакларига исталган ўт-ўланнинг 
баргларидан солиб оладилар. 
– Кўк қани, дейилганда топиб беролмаган бола 
сўраган дўстига битта олма ёки чақа беради, – дейди 
ўртабоши. 
Болалар ана шу келишув асосида тарқаладилар.
Айтайлик, ўйиндаги иштирокчи Абдуғани яшайди- 
ган уйнинг дарвозаси кечқурун тақиллаб қолди. Абду- 
ғани ҳеч нарсани ўйламай дарвозани очди. Қараса “кўк 
қани” ўйинидаги дўсти Асрор турибди. 
– Абдуғани, кўк қани? – сўрайди Асрор.
Ана шу пайт Абдуғани чўнтагидан исталган ўт бар- 
гидан чиқариб кўрсатиши керак. Агар унинг ёнида ўт 
бўлмаса, кўйлагининг рангими, тугмасими кўк бўлиши 
керак. Абдуғани ана шу кўк рангни кўрсата олмаса, 
Асрорга олма ёки келишилган чақани бериши керак. 
Мабодо Абдуғани бу ерда ҳеч қандай гувоҳ йўқ, деб 
ғирромлик қирмоқчи бўлса, Асрор уни ўртабошининг 
олдига етаклаб боради. Ўртабоши эса масалага 
ойдинлик киритади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling