Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
116

“Олди-солди” ўйини воситали, шу билан бирга 
ҳаракатли ўйинлар сирасига киради. Бу ерда восита 
тош, узук ёки ўсимлик барги ҳисобланади. Шу билан 
бирга қизлар югуриш билан шуғулланадилар ва ўз 
соғликларини тиклайдилар. 
Занжир 
Тошкент шаҳридан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда ўнлаб қизлар иштирок этишлари мум- 
кин. Ўйинни онабоши бошқариб боради. Онабоши қиз 
ўйин ҳудудидан йигирма қадамча нарида шайланиб 
туради. Қолган қизлар сачраб қочадилар. Онабоши 
улардан биттасини тутади ва улар қўл ушлашиб бош- 
қаларни қувлайдилар. Қувлаш жараёнида ҳар иккаласи 
бир вақтнинг ўзида иккита қизни тутиб олишлари 
мумкин. Шунда қувлаш занжир ҳолатида давом этади. 
Тасаввур қилинг, етти-саккиз қиз бир-бирининг қўл- 
идан ушлаганча бошқаларни қувлаб тутишга ҳаракат 
қиладилар. Шарт шуки, занжир узилиб кетмаслиги 
яъни улар қўлларини қўйиб юбормасликлари керак. 
Барча қизлар ушлангач охирида ушланган қиз онабоши 
ўрнини эгаллаб ўйин давом этади. 
“Занжир” ўйини тўлиқ ҳаракатли ўйинлар сирасига 
киради. Мазмун моҳиятига кўра у бирдамлик, аҳиллик- 
ка чорловчи ўйиндир. Яъни инсон қанчалик бирлашса, 
шунчалик кучли бўлишига ишорадир. Бу ўйинни бема- 
лол ҳовлида, боғ кўчаларда ўйнаса бўлади. У қизлар- 
нинг соғлиғини тиклашга бевосита хизмат қилади. 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
117

Сават 
Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги Шоштепа 
маҳалласидан ёзиб олинди. 
Бу ўйин асосан ҳунармандчилик ривожланган жой- 
ларга хосдир. Беш-олти нафар қиз иккита тўрт метрлик 
чизимча арқондан эни йигирма беш сантиметр келади- 
ган йўлакча тайёрлайдилар. Онабоши саватни бошига 
қўйиб йўлакча ичидан ўтади. Қолган иштирокчилар 
унинг исмини такрорлаб, олқишлаб турадилар. Ишти- 
рокчи саватни бошига қўйишдан олдин қаддини тик 
тутиб олиши, қадамларини мўлжаллаши зарур. Мана у 
тайёр бўлди. Энди йўлакдан ўта бошлайди. Шарт шул- 
ки у йўлак томон кўз ташламасдан, бошини баланд, 
қаддини тик тутиб ҳаракатни бажариши керак. Мабодо 
у арқонни босиб кетса, ўйиндан четлаштирилади. 
Шунингдек, бошидан сават тушиб кетган қиз ҳам ўйин- 
дан чиқади. 
“Сават” ўйини қизларга қаддини тик тутиш, муво- 
занатни ушлаш, ерга қарамасдан туриб ҳис қилиш каби 
қатор фазилатларни ўргатади. Ўйин давомида қизлар 
вазифани уддалай олмаган иштирокчига турли шарт- 
лар белгилаши, ўйин-кулгу қилишлари мумкин. Бу 
ўйин учун саватни ҳунарманд ота-оналар тўқиб берса- 
лар янада яхши. 
Ким урди? 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Бадахшон 
қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда ёши, бўйи тенг қизлар иштирок этади- 
лар. Аввало улар мана бундай шеър айтиб “қоровул”ни 
аниқлайдилар: 
Моманг келибди Турди
Монови қизди ким урди? 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling