Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
131

Ҳамсоя-ҳамсоя 
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги 
Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. 
 
Бу ўйин ҳам воқеага асосланган. Унда бир нечта 
қизлар иштирок этадилар. Гўёки кечки пайт. Барча 
иштирокчилар бирин-сирин бир жойга тўпланишади. 
Қизлардан бири уйидан келтирган шолчани ерга 
тўшайди. 
Келинглар, ҳамсоялар, гурунглашиб ўтирамиз, – 
дейди биринчи қиз. 
Улар шолчага жойлашиб ўтириб оладилар. 
– Ҳамсоялар, қишлоқда нима гап? – сўрайди бири. 
– Эшитдингларми, Шоди буванинг невараси хиз- 
матдан келибди. Эртага ош беришар экан, – дейди 
иккинчи қиз. 
– Уйлантирсаям керак? – сўрайди бири. 
– Ҳа, боланинг гаплашадигани бор. Зубайда хола- 
нинг невараси Зархол бор-ку, шу билан гаплашган экан. 
– Зубайда хола неварасининг бошига ёнғоқ чақади, 
– дейди бири. 
– Нимага? – сўрайди бири. 
– Шоди буванинг уруғида кал бор, – дейди қизлар- 
дан бири. 
Бу гапдан барча қизлар куладилар. 
– Эшитдиларингми, бугун эрталаб Хадича момо 
неварасининг сочига дук урдирди, – дейди қизлардан 
бири. 
– Ким урибди? – сўрашади. 
– Тошманхон эшон... 
– Ҳа, ҳаммаям Тошмонхон эшонга ўхшаб ўғилли, 
қизли, неварали бўлсин, дейди-да, – дейди бири. 
– Бизларни ҳамсоя момолар дук урдиргани Лангар 
отага борармиш. Неварасининг қорин сочи шу ёққа 
айтилган экан, – дейди бири. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
132

– Нечта момо борармиш? 
–Ўнтача момо. Ҳаммаси невараларини кийинтириб, 
ясантириб ётибди. Кечадан бери патир, қаллама, бўғир- 
соқ пишириб келинларининг тинкаси қуриди, – дейди 
қизлардан бири. 
Шу тариқа қишлоқда, ён-атроф қишлоқларда содир 
бўлган, бўлаётган янгиликлар ўйинга кўчади. Қизлар 
янгиликларни бир-бирларига “катта аёл” ёки “момо” 
тилидан етказадилар. Бу эса кулгуларга сабаб бўлади. 
Бу ўйин қизларда содир бўлаётган воқеаларга 
муносабатни шакллантиради ва уларни ана шу воқеа- 
ларнинг ўйиндаги иштирокчисига айлантиради. 
Бола боқар 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 
Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйинда бир нечта қизлар иштирок этадилар. Ҳар 
бир қизнинг ўз қақир-қуқурини солиб юрадиган тугун- 
часи бор. Ана шу тугунча ичида ғўзапоя, гугурт чўпи, 
турли латта-путталардан ясалган қўғирчоқлар солин- 
ган. Рўмоллар ёзилиб, ҳар бир қиз ўз рамзий “уйи”ни 
жиҳозлайди. Гугурт қутисини сандиқча ўрнида қўйиб, 
унинг устига қўғирчоқнинг жажжи “кўрпа-кўрпа- 
ча”ларини йиғиб қўяди. Гўёки кўрпача тўшаб унинг 
устига қўғирчоғини, яъни “бола”ни ётқизади. 
Ҳар бир қиз ўз уйида онасидан эшитган гапларни 
айтиб қўғирчоғини эркалайди. 
– Асал қизим, ширин қизим, – эркалайди бири. 
Оқ буғдойнинг дони, 
Бадахшоннинг нони. 
Ҳамма ёмон кўрсаям, 
Энасининг жони, 
деб иккинчи қиз ўз қўғирчоғини эркалайди. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling