Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
129

Улар шундай деб хайрлашиб чиқадилар. 
Бу ўйин қизларни муомала маданиятига тайёрлаши 
билан аҳамиятлидир. 
 
Келин-келин 
Тошкент шаҳридаги Файзобод маҳалласидан ёзиб 
олинди. 
Бу ўйин ҳам воқеага асосланади. Қизлар ўйиндаги 
мавзуни танлашда ўз оилаларида, бувилари, келинойи- 
лари ўртасида бўлиб турадиган мулоқотга асосланади- 
лар. Бу ўйинда бир нечта қизлар иштирок этади. Улар-
дан бири қайнона, қолганлари келинлар, яъни овсинлар 
образини бажарадилар. 
Келинларим, бугун бозор куни. Ҳамма ўз иши 
билан банд бўлсин. Хўш, Ферузахон сизнинг нима 
ишингиз бор? – сўрайди “қайнона”. 
– “Ойижон”, кирларим тўпланиб қолган. Шуларни 
ювиб-чайиб оламан, – дейди “келини”. 
– Гулнорахон сиз-чи, болам? – сўрайди “қайнона”. 
–“Ойижон”, рухсат берсангиз бирров бориб ота-
онамни кўриб келардим. Дадамнинг сал тоблари йўқ 
экан, – дейди “келин”. 
– Ҳа, тузук. Унда тезроқ боринг. Ота-она ҳам ғани- 
мат. Қудаларимга салом деб, сўраб қўйинг, – дейди 
“қайнона”. 
– Раҳмат, “ойижон”. Борингизга шукур. Зерикиб 
ўтирмай, мен билан боринг, “ойижон”, – дейди 
“келин”. 
– Кейинги сафар, “болам”. Сал тобим келишмай 
турибди, раҳмат “қизим”, – дейди “қайнона”. 
– Дилнозахон болам, сиз-чи? – сўрайди “қайнона”. 
– Ойи, уйни қоқиб-суқаман. Ҳадеб сўрайверасиз-а, 
– лабини чўччайтиради иккинчи “келини”. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
130

– Ҳа, болам, ёши катта одам шунақа сўраб туради-
да, – сал ранжиган бўлиб гапиради “қайнона”. 
– Уф-ф, – дейди “келин”. 
– Ойижон, қўйинг, Дилнозахон ўйламай гапириб 
қўйдилар, – “қайнона”нинг кўнглини олади “катта 
келин”. 
– Майли, болам, қўяверинг, ўзи қайнона бўлганда 
келини гап қайтарса билади, – дейди “қайнона”. – 
Машҳурахон, сизнинг нима ишингиз бор? 
– Ойижон, неварачаларингизни чўмилтираман, 
ўғлингизнинг, ўзимнинг, болаларнинг кийимларини 
дазмоллайман. Агар бирор ишингиз бўлса айтаверинг, 
– дейди “Машҳура” келин. 
– Ҳа, йўқ, болам, сиз ишингизни қилаверинг. 
Менинг майда-чўйда ишимни “кенжа келин” қилади, – 
дейди “қайнона”. 
– Ойижон, ҳозир тезгина кирларни ювиб, дарров 
овқатга уннайман. Бугун нима егингиз келяпти? – 
сўрайди “кенжа келин”. 
Умрингиздан барака топинг, чарчамасангиз 
чучвара қила қолинг, – дейди “қайнона”. 
Ўйин давомида барча “келин”лар гўё ўз юмушлари 
билан банд бўлади. Шу орқали ҳар бири ўз феъл-атвори, 
ҳаётга қарашини ифодалайди. Ўйиннинг қизиқарли 
жиҳати ҳар бир қиз ўз феъл-атворидан келиб чиқиб 
муомалада бўлади. Гоҳо ошириб юборсалар, бу 
кулгуга ҳам сабаб бўлади. Бу эса ўйиннинг жонли ва 
қизиқарли кечишига туртки бўлади. 
Ўйин қизларни ҳаётга тайёрлаши, бир-бирларидан 
муомала маданияти, одоб-ахлоқни ўрганиши билан 
аҳамиятлидир. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling