Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
133

– Менинг ўғлим ҳаммадан яхши. Ҳали бувасига 
ўхшаган бир кўпкаричи бўлсин, тоғасига ўхшаб бир 
курашчи бўлсин, – дейди яна бири. 
– Ҳа, болам, маззанг йўқми? Нимага йўталиб қол- 
динг? Ке, орқангга мой суртиб қўяман, – дейди яна 
бири. 
– Энажон, кеча Даминкўлда чўмилувдим, томоғим 
оғриб турибди, – деб қўғирчоқ тилидан ҳам гапириб 
қўяди. 
Иштирокчи қиз қўғирчоғини қўлига олиб унинг 
елкаларини силайди. 
– Ҳа, сенгинани нима қилсам бўлади, нимага мак- 
табга бормадинг? – дейди бошқа қиз ўз қўғирчоғига. 
– Кеча футбол ўйнаб оёғимни майиб қилибман, – 
дейди қўғирчоғи тилидан. – Эртага бораман, эна, уриш- 
манг. 
Бир ёри бор Қўқонда, 
Панжарали дўконда. 
Ҳали келса кўрасиз, 
Кула-кула ўласиз, 
деб қўғирчоғини эркалайди яна бири. 
– Вой, ёри масхарабозми? – унинг гапига қўшилади 
қизлардан бири. 
– Ҳа, энди энам айтадиган қўшиқ-да. Мен қаердан 
билай? – дейди шеър айтган қиз. 
Ана шу тариқа ўйинда она ва бола ўртасидаги 
мулоқотлар бўлади. Бу ўйинни кузатсангиз ҳар бир 
қизнинг уйидаги ижтимоий муҳит, оила аъзоларининг 
бир-бирига муносабати, бир-бирини асраши, яхши 
кўриши, ёки аксинча жиҳатлар ҳам кўзга ташланади. 
Ўйин қизларда синчковлик, атрофдаги одамлар 
ҳаётини кузатишни ўргатади. Бу эса ўз-ўзидан қиз- 
ларни ҳаётдаги муносабатларга ўргатади. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
134

Каштачи 
Наманган вилояти Поп тумани Уйғур қишлоғидан 
ёзиб олинди. 
 
Ўйин воқеага асосланади. Унда бир нечта қизлар 
иштирок этадилар. Улардан бири “каштачи”, қолган- 
лари “харидор”лар. 
– Ассалому алайкум, Замира опа, – чувиллашади 
қизлар. 
Ваалайкум ассалом, келинглар қизлар, – дейди 
“каштачи”. 
– Кашталарингизни кўргани келдик, – дейишади 
қизлар. 
– Жуда яхши қилибсизлар. Мана кўринглар. Мана 
буниси ўн олти оймомоли. Уйнинг деворини тўлиқ 
қоплайди. Қаранглар, ипаги ҳам тоза, – гўё каштасини 
мақтайди “каштачи”. 
– Чиройли экан, – дейишади қизлар. 
– Лекин бу жуда катта. Менга сал кичикроғи керак 
эди, – дейди қизлардан бири. 
– Менимча ўзларингиз ҳам кашта тикишни ўрган- 
сангиз яхши бўларди, – дейди “каштачи”. 
– Вой, яхши бўларди, ўргатасизми? – чувиллашади 
қизлар. 
– Албатта. Ҳунарни ўргатиш савоб-ку, – дейди 
“каштачи”. 
У шундай деб қизларга гўё ипакни ювиш, уни қай- 
натиш, рангга бўяшни ўргатади. Сўнг гўё ипакни қан- 
дай қилиб ортиқча қипиқлардан тозалашни ўргатади. 
Қизлар эса бундан суюнадилар. 
– Кашта тикиш учун аввал гулсиз газмолга шакл- 
лари чизиб олинади. Сўнг қайси шаклга қандай ранг 
беришни ёзиб чиқилади. Косагулларни аниқ тасаввур 
қилиш керак. Айрим ранглар уни хира қилиб қўяди. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling