Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
138

тўқиши, унинг кўнглини кўтариши, шиддатли ишларга 
рағбатлантириши мумкин. Ҳатто у невараларини Тўма- 
рис, Барчиной қизим деб шеърга киритиши мумкин.
“Момом бозордан келди” ўйини қизларга қийин 
вазиятлардан чиқиш, турли жисмоний ҳаракатларни 
қийналмай бажариб, соғлиқларини тиклашга ёрдам 
беради. Агар қизлар “момо”нинг топшириғини бажа- 
ришни уддалай олмасалар қайтадан уриниб кўрадилар. 
Бу ўйин оналарнинг ижодкорлигини ҳам оширади. 
Қолаверса, қизларнинг оналари билан биргаликда коп- 
токчалар тайёрлаши уларнинг эпли, ҳунарли бўлиш- 
ларига замин яратади. 
“Момом бозордан келди” ўйинини бемалол ҳовли 
сатҳида ўйнаса бўлади. 
 
Рўмолча ташлаш 
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги
Сойғус қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда етти-саккиз нафар қизлар иштирок эта- 
дилар. Уни онабоши қиз бошқариб боради. У: 
Алакам акки, 
Кистангда пакки 
Рўмолча ташладим 
Бермагин дакки, 
деб шеър айтиб қизларни санай бошлайди. Қайси қизга 
“дакки” сўзи тўғри келса, у бир чеккага чиқиб туради. 
Ниҳоят охирида қолган иккита қиздан қайси бирига 
“дакки” сўзи тўғри келса, у четга чиқади, қолган қиз 
эса ўртага тушади. 
Қолган қизлар доира шаклида ўтириб, қўллари 
билан кўзларини юмиб оладилар. Ўртадаги қиз эса 
дугоналарининг орқа тарафидан айлана бошлайди. Ва 
рўмолчани исталган бир қизнинг орқасига ташлаб: 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
139

Рўмолча ташланди, 
Энди ўйин бошланди, 
деганча қочади. Барча қизлар орқаларига ўгирилиб 
қарайдилар. Қайси қизнинг орқасида рўмолча турган 
бўлса у қочаётган қизни қувлаб кетади. Бошқа қизлар 
ҳар иккаласини – бирини тезроқ қочишга, бирини тез- 
роқ тутиб олишга ундовчи сўзлар билан олқишлайди- 
лар. Агар қочаётган қиз яна югуриб даврага қўшилиб 
олса, қувлаган қиз бирор бир шартни бажаргач ўйинни 
бошқатдан давом эттиради. Мабодо уни тутиб олса
тутилган қиз аввал шартни бажариб сўнг рўмолча 
ташлашни давом эттиради. 
Шартларни қизларнинг ўзлари танлайдилар. Иста- 
салар вазифани эплолмаган қизга шеър, қўшиқ айтиш, 
рақсга тушишни топширадилар. Бу эса қизларда ҳара- 
катчанликни ошириб, уларнинг адабиёт, санъатга бўл- 
ган қизиқишини оширади. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling