Bookmany print
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбек миллий ўйинлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гулжаҳон Мардонова
- Ошқовоқ узди
Ҳаммом пиш Қамаши туманидаги Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. Бу ўйин қизлар, шунингдек ўғил болалар томони- дан ҳам ўйналади. Аввало қизлар тупроқ уюмига сув қўшиб, лой қорадилар. Лой яхши пишиши учун хамир- дек муштлайдилар. Лой силлиқ бўлиб етилгач ўйин учун тайёр бўлади. Ўйинни онабоши бошқариб боради. – Энди хамирдан зувала тайёрлаймиз, – деб буйруқ беради у. Барча қизлар ўз зувалаларини тайёрлаб оладилар. – Ҳозир шеър айтаман, пиш сўзи тўғри келган қиз чеккага чиқаверади, – дейди онабоши. У мана бундай тартибда шеър айтади: Томга чиқдим тарози қурсин, Манави қизнинг арози қурсин. Гулжаҳон Мардонова ~ 140 ~ Қизил кўйлак томдан туш, Зувалангдан ҳаммом пиш. Демак, шеър айтиш давомида “пиш” сўзи кимга тўғри келса, у бир чеккага чиқа бошлайди. Охирида қолган иккита қизлардан қай бирига “пиш” сўзи тўғри келса у чеккага чиқади, қолган қиз эса ўйинни бошлайди. Қиз ҳам ўйинни мана бундай шеър билан бошлайди: Қизил қиз томдан тушибди, Хамирим, хамир пишибди, дейди-да қўлидаги зувалачани бор кучи билан ерга уради. У пақиллаб гумбаз шаклида тушиши ва бош томонидан лой сачраб, оғзи очилиши керак. Агар шун- дай бўлмаса бу қиз иштирокчиларнинг турли шарт- ларини бажаради. Шартлар адабиёт, санъат билан боғ- лиқ бўлиши ва қизларнинг ҳоҳишига кўра уй-рўзғор ишлари бўлиши ҳам мумкин. Бошқа қизлар ҳам нав- бати билан ўйинда иштирок этадилар. “Ҳаммом пиш” ўйини аслида кулоллар ҳаёти билан боғлиқдир. У иштирокчиларнинг қўллари уқувли бўли- шига хизмат қилади. Шу билан бирга меҳнатнинг маҳ- сули борлигини ҳам ёшларга эслатиб туради. Ошқовоқ узди Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги Исковот қишлоғидан ёзиб олинди. Бу ўйинда беш-олти нафар қиз иштирок этади. Улардан бири рўмолини ҳовлида ўсиб ётган ёввойи супурги танасига боғлайди. Қолган қизлар паравоз шаклида бир-бирларининг белларидан қучиб ўтириб олади. Улар ўйинга тайёр бўлгач ўйинбоши қиз гўёки эшик тақиллатади: – Тақ, тақ, тақ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling