- Бошқарув усулларини бошқариш жараёнидаги ўрни ва роли.
- Бошқарув усуллари ўзгаришига таъсир қилувчи ташқи ва ички омиллар.
- Бошқарув иқтисодий усуллари.
- Бошқарувнинг ташкилий-маъмурий усули.
- Бошқарувнинг ижтимоий-рухий усули.
Бошқарув усуллари - Бошқарув усуллари – бу қўйилган мақсадларга эришиш учун бошқарувчи тизимча – бошқарув субъектини бошқарилувчи тизимча – бошқарув объекти (ходим, жамоа, бошқарувнинг ижтимоий–иқтисодий объекти)га таъсир кўрсатиш усулларидир.
- Бошқарув жараёни
- усуллари
Бошқарув усуллари - Бошқарув усуллари бошқарув объектига таъсир кўрсатишнинг якунланган жараёнини таърифлайдилар.
- Бошқарув жараёни усуллари билан фақат айрим ишлар бажарилади.
Таъсир кўрсатиш усуллари Бошқарув усуллари Бошқаришнинг иқтисодий усуллари - Бошқарувнинг иқтисодий усуллари бошқарув объектининг иқтисодий қонунлар талабларидан онгли равишда фойдаланишга асосланган иқтисодий манфаатларига таъсир кўрсатиш усулларининг мажмуасидан иборат бўладилар. Бу усулларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:
- республика, вилоят, туман идоралари томонидан фойдаланиладиган усуллар, худудий бошқарув усуллари;
- ташкилотлар (корхоналар) томонидан фойдаланиладиган усуллар.
Худудий бошқарув усуллари - Мамлакат ва
- минтақанинг
- солиқ тизимлари
- Мамлакат ва
- минтақанинг
- кредит – молия
- механизмлари
- Худудий бошқарув усуллари
- Ходимларни моддий
- рағбатлантириш тизими
- Фонд билан қуролланганлик ва меҳнат
- унумдорлиги, маҳсулотларнинг турлари бўйича
- рентабеллик меъёрлари
- Ишнинг сифати ва самарадорлиги
- учун жавобгарлик тизими
Иқтисодий рағбатлантириш шакллари - иш ҳақи тизимини меҳнатнинг миқдори ва сифатига мувофиқ шакллантириш;
- қўшимча мукофотлар кўринишидаги бонуслар, мукофотлар, асосий иш ҳақига қўшимчалар;
- ходимни ташкилот фойдасини тақсимлашда иштироқ этиши;
- ходимга нафақа жамғармасини шакллантириш кўринишида имтиёзлар ва енгилликлар бериш, ходимнинг хавфсизлигини таъминлаш, унга транспорт хизматлари, турар -жой ижараси ва болалар муассасалари, ўқиш, малакасини оширишга ҳақ тўлашда имтиёзлар бериш, ходим ва унинг оила аъзоларини даъволаш ва дам олишларини ташкил қилиш, ходимга ташкилот томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни харид қилишда имтиёз бериш;
- ходимга имтиёзли кредитлар бериш;
- ходим ҳаётини имтиёзли суғурталаш ва бошқалар.
Бошқарувнинг маъмурий усуллари - мамлакат ва минтақанинг қонунчилик ҳужжатлари тизими;
- ташкилотнинг меъёрий ва услубий (қўллаш учун мажбурий) ҳужжатлари тизими;
- оператив бошқарув тизими(ҳукмронлик тизими).
Ижтимоий-психологик усуллар - Бошқарувга жамоадаги ижтимоий-психологик жараёнларни, ходимлар саломатлиги ва жамоадаги яхши аҳлоқий-психологик муҳитни сақлаб қолиш, қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш сифатида қўйилган мақсадларга эришиш учун қаратилган.
Ижтимоий-психологик жараёнларни бошқариш объектлари - ходимларнинг шахсий таърифлари, ҳамда уларнинг руҳий ва руҳий-физиологик хусусиятлари;
- меҳнатни ва иш жойларини ташкил қилиш усуллари;
- ходимларни танлаш, жой жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими;
- ахборот таъминоти ва ундан фойдаланиш;
- ходимларни рағбатлантириш тизими;
- жамоадаги аҳлоқий-психологик муҳит;
- ходимларнинг ижтимоий-маиший шароитлари.
Ижтимоий-психологик жараёнларни бошқариш - ижтимоий-психологик жараёнларнинг меъёрлари ва нормативларини ишлаб чиқиш;
- бу меъёрлар ва нормативларни бажарилишини таҳлил қилиш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш;
- ижтимоий-психологик жараёнларни меъёрлаштириш ва соғломлаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш,
- бу тартибларни ташкил қилиш ва уларни бажарилишини назорат қилиш,
- ижтимоий-психологик жараёнларни тартибга солиш.
Ижтимоий-психологик усулларнинг муҳим аломатлари - раҳбарларнинг қўл остидагиларга босимини йўқлиги;
- жамоа аъзоларининг ўзларининг вазифалари ва ишлари ҳолати ҳақида етарлича хабардорлиги;
- жамоа аъзолари ва жамоатчиликнинг ўзаро талабчанлиги;
- жамоанинг ҳар бир аъзоси томонидан ташкилот (бўлинма)даги ишларни ҳолати учун жавобгарликни ўзига олиниши;
- жамоага тегишли эканликдан қаноатланиш;
- дўстона ва ишга доир танқид;
- масалаларни муҳокама қилишда фикрларни эркин билдирилиши;
- жамоада узоққа чўзилиб кетган, вазифавий низоларнинг йўқлиги;
- ўзаро ёрдамнинг юқори даражаси ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |