“Бошқарув қарорлари” мавзуси юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар, амалий масалалар ва кейслар


Муаммони гуруҳларда ечишни баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари


Download 0.67 Mb.
bet11/14
Sana28.09.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1688922
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Keys Anorboyev Olimjon

Муаммони гуруҳларда ечишни баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари:
1. Ҳар бир гуруҳ 2 балл олиши мумкин. Баҳолашда у 2 баллни битта ечилган вариантга бериши мумкин, ёки иккита қисмга бўлиб (1,0:1,0 1,5:0,5) бериши мумкин. Бунда ўз варианти кўшилмайди.
2.Умумий олинган баллар ҳар бир вариант бўйича кўшилади ва ечиш варианти бўйича энг юқори олинган балл ютади.


Вариантларни баҳолаш
(баллда)

Гуруҳ

Муаммони ечишнинг муқобил вариантлари

1

2

3

4

И













ИИ













ИИИ













ИВ













Сумма















ИВ. ЎҚИТУВЧИНИНГ КЕЙС ЕЧИМИ ВАРИАНТИ
1. "Жиззах дон махсулотлари” Жамияти фаолиятининг маркетинг таҳлили.
а) "Жиззах дон махсулотлари” очиқ турдаги акциядорлик жамияти ун, омихта ем ва озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, қандолат, макарон ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш, шунингдек, дон чиқитларини қайта ишлаш бўйича давлат акциядорлик компанияси ҳисобланади.
Корхонанинг аоссий мақсади нон маҳсулотлари бозорини шакллантириш, чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш ҳисобланади.
Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар:
 дон хомашёсини тайёрлаш, қабул қилиш ва сақлаш;
навдор ун ва омихта ем ишлаб чиқариш;
 унни қадоқлаш; нон маҳсулотлари ва омихта емни ЎзР РТХБ орқали улгуржи (юқори ташкилотнинг нарядлари бўйича) ва чакана сотиш.
Корхонанинг низом жамғармаси хусусийлаштириш пайтида 87 595,0 минг сўмга тенг бўлса, ҳозирги пайтда 821 879 6400 минг сўмни ташкил қилади. Низом жамғармасини жорий жойлаштириш қуйидаги кўринишга эга: «Ўздонмахсулот» АК улуши - 51,0%; четдан инвесторлар улуши - 43,0%; меҳант жамоасининг улуши - 6%.
01.10.2021 йил ҳолатида корхонанинг молиявий аҳволи бақарор сифатида тавсифланади. Бундан қуйидаги молиявий натижалар ҳам далолат беради:
 2022 йил якунига Жамият асосий фаолиятдан 1,03 млрд. сўм бошқа даромадларга эга (молиявий натижалар хақида ҳисобот).
 соф тушумда давр харажатлари улуши ошиб бормоқда. Бу сотув ҳажмининг пасайиши ва сотув харажатларининг (экспорт операциялари билан боғлиқ харажатлар) ўсиши ҳисобига рўй беради. Жамиятнинг давр харажатлари структураси қуйидаги кўинишга эга: сотув харажатлари, маъмурий харажатлар ва бошқа операцион харажатлар.
Агар 2021 йил учун кўрсаткичларни олдинги йиллар кўрсаткичларибилан солиштирадиган бўлсак, 2021 йил давр харажатлари умумий ҳажмида сотув харажатларининг 6%дан 26%гача сезиларли ўсиши кузатилади. Бунинг асосий сабаби экспорт бўйича харажатлар ҳисобланади. Сотув харажатларининг асосий қисми трнаспорт воситасида ташиш ва экспорт бўйича божхона декларайияларига йўналтирилган. Бу 2021 йилда сотув харажатларининг ўсишига таъсир этди.
Жамиятнинг маъмурий харажатлари сотув харажатларининг тахминан 5-9%ини ташкил қилади. Харажатларнинг асосий қисмини иш ҳақи ва ажратмалар бўйича харажатлар ташкил қилади – умумий маъмурий харажатларнинг 66,0% и.
Давр харажатларининг асосий қисмини бошқа операцион харажатлар ташкил қилади. Охирги 3 йил ичида харажатларнинг бу моддаси 2019 йил 89%, 2020 йил 92%, 2021 йил 85% ва 2022 йил 68%ни ташкил қилди. 2022 йилнинг якунига Жамиятнинг бошқа операцион харажатлари 1,5 млрд. сўмга тенг бўлди.
 2020-2022 йиллар даврида маҳсулотни сотишдан олинган соф тушум 19004991,0 минг сўмни ташкил этди. 2022 йилга нисбатан ушбу кўрсаткичнинг ўсиши 180%га тенг бўлди.
2022 йил якунига Жамият юқори ташкилотдан хомашё харид қилиш учун молиявий воситалар олади, Жамиятда кундалик фаолиятни молиялаштириш билан боғлиқ катта муаммолар вужудга келмайди;
 Жамият узоқ муддатли мажбуриятларга эга эмас, Жамиятнинг қарз юкламаси жорий мажбуриятларнинг тез ўсиши ҳисобига катталашади;
ишлаб чиқариш захираларининг даражаси юқорлиги ҳисобига Жамият товар-моддий захиралар айланувчанлигининг пастлиги билан тавсифланади, бироқ бу шу турдаги кхлар учун одатий ҳол ҳисобланади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling