«ЖИЗЗАХДОН» ОАЖ: РЕСПУБЛИКА ТЕГИРМОН-ЁРМА МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРИДА САМАРАЛИ ТОВАР СИЁСАТИНИ ТАНЛАШ Кириш Бозор муносабатлари шароитларида маркетинг фирманинг истеъмол талабини самарали қондиришга йўналтирилган ишлаб чиқариш-савдо фаолиятини бошқариш тизими сифатида муҳим ўрин эгаллайди. Айнан шу ерда товар сиёсати керак, чунки у бутун маркетинг фаолиятининг тамал тоши ҳисобланади. Қолган барча элементлар: товар нархини белгилаш, товар ҳаракатланиши ва тақсимот канлларини танлаш, коммуникация ва рағбатлантир стратегияларини танлаш, ўз маҳсулотини сотишда тарғибот ва реклама бевосита ассортимент структураси ва уни бошқаришга таянади. Товар сиёсати иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга. Унинг иқтисодий аҳамияти шундаки, товар сиёсатидан моҳирона фойдаланиш корхонага кучли рақобат шароитларида фаолият кўрсатиш ва муваффақиятга эришиш имконини беради. Ижтимоий жиҳатдан ассортиментни бошқариш истеъмолчиларда талабни шакллантиради ва рағбатлантиради ва аксинча, истеъмолчиларнинг дид-истаклари товар сиёсатига таъсир кўрсатади. Шу аснода корхона маркетологлари учун рақобатли афзалликларни тўғри ифодалаш ва рақобат стратегиясини танлаш, шунингдек, уларнинг амалга оширилишини таъминлаш қобилияти муҳим аҳамият касб этади.
Кейснинг мақсади ўтказилган маркетинг таҳлили асосида товар сиёсатини ишлаб чиқиш тажрибасини ошириш, баҳолаш ва таҳлил қилишни ривожлантириш ҳисобланади.
Тақдим этилаётган кейс ечими қуйидаги ўқув натижаларига эришиш имконини беради:
- корхона имкониятларини таҳлил қилиш ва баҳолаш қобилиятларини ривожлантириш;
- корхонанинг рақобат стратегиясини танлаш кўникмаларини ривожлантириш;
мустақил қарор қабул қилиш тажрибасига эга бўлиш.
1. «ЖИЗЗАХДОН» ЖАМИЯТИНИНГ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ
1.1.Жамият фаолиятининг умумий тавсифи
1-жадвал
Корхона ҳақида умумий ахборот
Do'stlaringiz bilan baham: |