“Бошқарув қарорлари” мавзуси юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар, амалий масалалар ва кейслар
ЖАМИЯТНИНГ ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРИ
Download 0,67 Mb.
|
Keys Anorboyev Olimjon
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий натижалар ҳақида ҳисобот 2020 2021
- 4.2. Жамиятнинг харажатлари.
4. ЖАМИЯТНИНГ ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРИ
4.1. Жамиятнинг даромадлари Охирги 3 йил ичида 2021-2023 йиллар давомида Жамиятнинг сотув ҳажми ошиб борди. Агар 2021 йили сотув ҳажмининг ўсиши 122,8% бўлган бўлса, 2022 йил бу кўрсаткич 44,1%ни ташкил этди. Бироқ 2023 йил Жамиятнинг сотув ҳажми пасайди. Агар 2022 йил учун сов тушум кўрсаткичини жорий йил кўрсаткичлари билан таққослайдиган бўлсак, сотув ҳажмининг 13,6% пасайганини кўришимиз мумкин. Жамият пул тушумлари ҳажми пасайишининг асосий сабабларидан бири тайёр маҳсулотни сотиш стратегиясидаги ўзгаришлар ҳисобланади. Агар илгари Жамият маҳсулотни барча харидорларга сотган бўлса, эндиликда маҳсулотнинг бир қисми Республика товар-хомашё биржасида, қолган қисми эса Тошкент вилоятида тақсимот бўйича сотмоқда. Бу ҳолат тушум ҳажмининг пасайишига хизмат қилади (7-расм). 7-расм. Жамиятнинг пул тушуми структураси. 7-жадвал Молиявий натижалар ҳақида ҳисобот
4.2. Жамиятнинг харажатлари. Ҳисобот даврида Жамиятнинг харажатлари қуйидаги кўринишга эга бўлди: 2022 йил 2021 йил 8-расм. Жамиятнинг харажатлар структураси. Жамиятнинг сотув бўйича харажатлари Жамиятнинг иккита омбор биноси ва Бекободдаги битта омбор билан боғлиқ харажатларни қамраб олади. Бу харажатлар омбор ходимларининг иш ҳақи ва ажратмалар (сотув харажатлари умумий ҳажмининг 10,5%и), омборлар асосий воситаларининг эскириши, тайёр маҳсулотни сертификатлаш, ЎзР РТХБ брокерининг харажатлари ва ёрдамчи материаллар бўйича бошқа харажатлардан иборат. Сотув бўйича харажатларнинг асосий қисми 2-сонли омборга тўғри келади. Харажатларнинг қолган қисмини эса 1-сонли омбор харажатлари ва Жиззах филиали омбор биносининг харажатлари ташкил қилади. Агар 2022 йил кўрсаткичларини ўтган йиллар кўрсаткичлари билан таққослайдиган бўлсак, 2022 йилда сотув харажатлари давр умумий харажатларида 6% дан 26%гача сезиларли ўсган. Бунинг асосий сабаби экспорт бўйича харажатлар ҳисобланади. Сотув харажатларининг асосий қисми ранспорт воситасида ташиш ва экспорт бўйича божхона декларациялари харажатларига йўналтирилган. Бу 2022 йилда сотув харажатларининг ўсишига таъсир қилди. Жамиятнинг маъмурий харажатлари сотув харажатларининг тахминан 5-9%ини ташкил қилиб, асосан маъмурий-бошқарув ходимларининг иш ҳақи ва ажратма харажатларидан, хизмат енгил автомобилларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, кузатув кнгаши аъзоларининг иш ҳақи ва ажратмалари билан боғлиқ харажатлар, асосий воситаларнинг эскириши ва бошқа маъмурий харажатлардан иборат. Харажатларнинг асосий қисмини иш ҳақи ва ажратмалар бўйича харажатлар ташкил қилади – умумий маъмурий харажатларнинг 66,0% и. Давр харажатларининг асосий қисмини бошқа операцион харажатлар ташкил қилади. Охирги 3 йил ичида харажатларнинг бу моддаси 2019 йил 89%, 2020 йил 92%, 2021 йил 85% ва 2022 йил 68%ни ташкил қилди. 2022 йилнинг якунига Жамиятнинг бошқа операцион харажатлари 1,5 млрд. сўмга тенг бўлди. Бу харажатлар мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, пенсия фондига ажратмалар, йўл фондига ажратмалар, банк хизматлари кўрсатиш харажатлари, солиқ тўловлари бўйича пеня ва жарималар, ходимларга моддий ёрдам ва таътил пуллари ва бошқа харажатларни қамраб олади. Download 0,67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling