“Бошқарув қарорлари” мавзуси юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар, амалий масалалар ва кейслар


РАҚОБАТЧИ КОРХОНАЛАР. СОТУВ ИСТИҚБОЛЛАРИ


Download 0.67 Mb.
bet8/14
Sana28.09.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1688922
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Keys Anorboyev Olimjon

3. РАҚОБАТЧИ КОРХОНАЛАР. СОТУВ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Маҳсулотни сотишда асосий рақобатчилар яқин жойлашган мукомольные ва омихта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобланади. Корхонада товарни бозорга ҳаракатлантириш билан боғлиқ йирик харажатларни амалга оширмасдан туриб бозордаги ўз улушини ошириш учун барча имкониятлар мавжуд.
Рақобатдаги асосий афзалликлар қуйидагилар:
муомала харажатларининг камлиги ва тайёр маҳсулотни транспорт воситасида ташиш харажатларининг камлигиҳисобига таннархнинг нисбатан пастлиги;
кафолатланган маҳаллий хомашё таъминоти товар кредитлари;
маҳсулотни сотиш соҳасида йўлга қўйилган хўжалик алоқалари (давлат буюртмаси, чакана савдо)
энг катта харид талабига эга бўлган навлар ассортиментидаги улушни ошириш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни арзонлаштириш захираларини доимий излаш;
2021 йилда меҳнат маҳсулдорлигини ошириш, режадан ташқари ишсиз туриб қолишларни камайтириш, маҳсулот таннархини пасайтириш, асосий маҳсулот турларини ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатини ошириш ҳисобига ўзини-ўзи молиялаштиришни максимал даражада таъминлаш ва шунинг ҳисобига битта ходимга тўғри келадиган иш ҳақини ошириш кўзда тутилган.
Маҳсулот таннархини пасайтириш учун қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш керак:
барча технологик линиялар барқарор ишлаши ва маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича барча чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш.
асосий цехлар бўйича, жумладан, алоҳида технологик линиялар бўйича харажатлар элементлари ҳисобини юритиш, электр энергияси, иссқлик энергияси, буғ ва техник сув сарфи бўйича қаттиқ назорат ўрнатиш: буғ чиқиб кетишини бартараф қилиш ҳисобига ИЭР харажатларини қисқартириш; электродвигателлар қувватини тўғри танлаш йўли билан электр энергияси сарфини пасайтириш.
таъмирлашнинг илғор усулларини қўллаш, ёрдамчи материаллардан тежамкорлик билан фойдаланиш йўли билан асбоб-ускуналарга қараш ва улардан фойдаланиш харажатларини камайтириш.
дон етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари билан давлат эҳтиёжлари учун 96372 тонна дон маҳсулотлари харид қилиш ҳақида контрактация шартномалари тузилди.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling