Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Команда таърифига рол тушунчасида ёндошув


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Команда таърифига рол тушунчасида ёндошув. Ижтимоий 
психолог М. Белбин команда самарадорлигини ходимлар таркибидан 
келтириб чиқаради. Унинг таъкидлашича, жамоанинг самараси, ундаги 
ходимлар орасида тўққизта ролга оид вазифанинг тақсимланиши билан 
боғлиқ. Команда аъзолари орасидаги тақсимот қуйидагича ифодаланган. 
3.4.1. Жадвал. Команда аъзоларининг роли
Рол 
Ролга тааллуқли тавсифлар 
Ижрочи 
Интизомли, ишончли ва самарали ходим, у ғояни 
амалиётга татбиқ эта олади
Координатор 
Ўзига ишонган, сергак, яхши раис, мақсадни аниқ ифода 
1
Argyris C. Strategy, Change, and Defensive Routines.-Boston.: Pitman, 1985


90
эта олади, қарорни амалга оширади, вазифаларни 
тақсимлайди.
Ташкилотчи 
Фаолликка чорловчи, серғайрат, вазиятни ўз қўлида 
тутувчи, унинг шижоати ва довюраклиги ҳар қандай 
тўсиқни бартараф этишга қодир, мағлубиятни ёмон 
кўради.
Ғоялар 
генератори 
Бундай шахс жамоа мақсади йўлида ҳар қандай тўсиқни 
бартараф этишнинг қисқа йўлини ўйлаб топади, гуруҳни 
қийин вазиятдан қутқариш юзасидан ғоя бера олади.
Изланувчан 
Бундай ходим жамоа аъзолари томонидан тан олинган, 
мулоқотга ва таваккалчиликка мойил. Шунингдек, у 
гуруҳга янги алоқалар, ғоялар олиб келади, гуруҳ 
фаолиятини такомиллаштиришга ҳисса қўшади.
Математик 
Фикрловчи, зеҳнли, стратегик тафаккурга эга. Етти 
ўлчаб бир кесади, ҳамма нарсага чуқур мушоҳада 
орқали киришади. 
Команда 
«ўйинчиси» 
Юмшоқ, кўнгилчан, мулозаматли, ўзгани тинглай олади, 
гуруҳдаги зиддиятни бартараф этади, вазият ва инсон 
табиатига сезгир. 
Якунловчи 
Виждонли ва тиришқоқ, гуруҳ фаолиятидаги хато ва 
камчиликларни излайди. Вазифани бажариш муддатини 
назорат этади.
Мутахассис 
Тор йўналишдаги моҳир мутахассис
М. Белбин юқорида таъкидланган тўққиз ролга эга команда, ҳар 
қандай вазифа устида самарали фаолият олиб бора олади, деган хулосага 
келади. Шунингдек, ушбу роллар вазифа мазмунига мувофиқ келиши керак. 
Баъзи ҳолларда гуруҳдаги ходимлар камчилик бўлганда, айрим ходим бир 
неча ролни ижро этиши тавсия қилинади. Демак, ушбу ёндошувда гуруҳ 
таркиби марказий ўринга чиқади ва команда муваффақияти, айнан шу омил 
орқали белгиланади.
Бу ёндошувда команданинг фақатгина функционал жиҳатлари назарда 
тутилган, унга хос мазмуний, ғоявий жиҳат эса назардан четда қолади. 
Ўйлашимизча, гуруҳ аъзоларининг ўзаро ёрдамга тайёрлиги ва бундай 
хоҳишнинг мавжудлиги, ходимлар ўртасида ҳамкорлик, кези келганда бир-
бири билан ўрин алмаша олиш имконияти ва қобилияти муҳим мазмун касб 
этади.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling