92
Бинобарин, команда шаклланиши давомида гуруҳ
бир неча
босқичлардан ўтади ва ҳар бир босқич ўзига хос белгини ифодалайди. 3.4.2.
расмда команда шаклланишидаги босқичлар кўрсатиб ўтилади.
3.4.2. Расм. Команданинг ривожланиш босқичлари
Команданинг шаклланиш босқичларини тавсифлашда математик
иборатлардан фойдаланишимиз мумкин:
1. Ишчи гуруҳи - Меҳнат жамоаси:
1+1=2
Оддий ишчи гуруҳи ўз аъзолари йиғиндиси
шаклида ифодаланган
натижага эришади. Гуруҳ аъзолари умумий маълумотдан фойдаланадилар,
фикр ва
тажриба алмашадилар, гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзи бажараётган
иш учун масъул бўлади, аммо, бошқалар билан ўз ҳаракатини
мувофиқлаштирмайди.
2. Илк команда: 1+1=2
Бу, жамоанинг командага айланишидаги биринчи босқичдир. Асосий
шартлар сифатида қуйидагилар намоён бўлади: аъзолар сони (6-12), аниқ
мақсад ва
вазифаларнинг мавжудлиги, уларга эришишда биргаликдаги
ёндошув.
Илк команда зарурат туфайли тузилади ёки
имконият юзасидан
ташкил топади, аммо бундай жамоада командага хос муносабатлар
Фаолиятнинг
Таъсири
Команда
самарадорлиги
Мехнат
жамоаси
Илк
команда
Хакикий
команда
Юксак даражадаги
команда
Ишчи
гурухи
93
шаклланмайди, ягона мақсадни ривожлантиришга урғу берилмайди.
Бундай
гуруҳ ўзини команда деб атаса-да, фаолияти сустлиги билан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: