Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


IV. ЖАМОАНИ ВА ХОДИМЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

IV. ЖАМОАНИ ВА ХОДИМЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ 
ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ 
4.1. Ташкилот ижтимоий тузилма сифатида 
Ташкилот миссияси. Кадрлар сиёсатидаги энг муҳим жиҳатлардан 
бири ушбу сиёсатда ташкилот қадриятлари, унинг юксак мақсади – 
миссиясининг мужассамлашганлигидир. Маълум маънода миссия - 
мукаммал ишланган, аниқ қадриятларга асосланган ташкилот фалсафасидир. 
Дунёдаги деярли барча иқтисодий тетик ва нуфузли ташкилотлар ўз 
миссияси орқали ифодаланувчи фалсафаси (мафкураси)га эга. Ўйлашимизча, 
ташкилотдаги кадрлар сиёсатининг негизи айнан шу корхона миссиясига 
бориб тақалади ва шу сабабли ташкилот миссияси тушунчасини ҳақида 
батафсилроқ сўз юритмоқчимиз. 
Миссия – ташкилотнинг ижтимоий фойдали томонини акс эттирувчи 
олий мақсад бўлиб, унда корхона ўзи кўз олдига келтирувчи энг олий ютуқ 
ифодаланади.
19
Ташкилот миссияси аниқ ифодаланган ижтимоий эҳтиёжларга 
йўналган бўлиб, корхона бутун куч-ғайратини шу йўналишдаги вазифаларни 
амалга оширишга сарафлайди.
Менежмент соҳасидаги йирик арбобларнинг фикрича, муайян 
бизнесни ифодаловчи ва унинг аҳамиятлилигини белгиловчи энг юксак омил 
- маҳсулот ва хизматни истеъмол қилувчи мижоздир. Мижозни 
қониқтиришиш ҳар қандай бизнеснинг миссиясидир. Қуйида корхона 
миссиясининг ташкилот барча бўғинларини ўз ичига олган ҳолда амал 
қилиш тасвири келтирилган.
1.2.2 – расм. Ташкилот миссиясининг иерархик тузилмаси
20
 
19
Яхонтова Е.С. Эффективные технологии управления персоналом. Спб. 2003 
20
Е.С Яхонтова Эффективные технологии управления персоналом. Спб. 2003 стр.36 
Ташкилот миссияси 
Ташкилот стратегияси 
Ташкилотнинг функционал стратегияси: ишлаб чиқариш, маркетинг, 
молия, кадрлар ва х.к. 
Бўлимларнинг мақсад ва вазифалари 
Ходимларнинг мақсад ва вазифалари 


96
Тасвирдан кўриниб турганидек, ташкилот миссияси энг юксак 
поғонадан борган сари ташкилотнинг ҳамма бўғинлари ва алоҳида ходимлар 
даражасига 
сингиб 
боради. 
Миссиянинг 
барча 
қисмлар 
ўртасида 
уйғунлашуви таъминланган тақдирдагина ташкилот стратегик мақсадларга 
бир бутун организмдек ҳаракатланиши мумкин. Ўз моҳиятига кўра, миссия 
ташкилотнинг ўзагини ташкил этади ва унинг атрофида ташкилотнинг барча 
фаолият жабҳалари мужассамлашади. Ташкилот миссиясини тўғри 
ифодалаш катта аҳамиятга эга бўлиб, уни ишлаб чиқиш вақтни ва кучли 
экспертлар иштирокини талаб қилади.
Шу муносабат билан жаҳон бозорида етакчи ўрин тутган айрим 
компаниялар тарғиб қилувчи миссиялар ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. 
«ИКЕА» - Кундалик ҳаётни янада гўзалроқ қилиш. «ИКЕА»нинг 
бизнес-ғояси 
турли 
мамлакатларда 
яшовчи 
инсонларга 
уларнинг 
эҳтиёжларига мос ва нархи манзур келувчи замонавий мебелларни етказиш. 
«Volvo» автомобиль компанияси - энг хавфсиз автомобиллар ишлаб 
чиқариш.
«Ford» автомобиль компанияси – омамабоп ва ҳаммага манзур келувчи 
автомобиллар яратиш.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling