27
қанча менежерлар фаолиятини ўрганиб ва қуйидаги ички тўсиқлар менежер
фаолиятининг самарасини пасайтиради, деб ҳисоблайдилар
8
:
1. Ўз-ўзини бошқара олмаслик. Раҳбар ҳаёти ҳаяжон ва зўриқишларга
тўла. Бундай шароитда хулқда аниқ мақсаднинг йўқлиги нафақат жамоа
фаолиятига, балки раҳбарнинг соғлигига ҳам салбий таъсир этади.
2. Шахсий қадриятларнинг шаклланмаганлиги. Раҳбар доим қарор
қабул қилиш вазиятида бўлади. Ваҳоланки, қарор
самараси шахсий
қадриятлар, касбий ва ҳаётий тамойилларга асосланади,
уларнинг
шаклланганлиги раҳбар фаолиятининг мазмунини ташкил этади. Масалан,
замонавий бошқарув самарадорлик, ходим имкониятларини очишга кўмак,
ташкилотга янгилик олиб киришга мойиллик каби қадриятларга асосланади.
Мустаҳкам қадрият ва тамойилларга асосланмаган раҳбар беқарорлик ва
мақсад йўлида иродасизликни намоён этади.
3. Шахсий мақсаднинг аниқ ифодаланмаганлиги. Замонавий раҳбар
муҳимни номуҳимдан
ажрата олиши, мавжуд имкониятлардан энг
мақбулини танлай билиши керак. Ташкилот мақсадини чуқур
англаш
йўлидаги биринчи қадам раҳбарнинг ўз шахсий мақсадларини яхши
тушуниб етишидир. Ўз мақсадини аниқ билган раҳбаргина унинг фаолиятига
қўйилаётган талабларни жону дилига сингдира олиши мумкин. Шахсий
мақсаднинг ноаниқлиги ташкилот манфаати йўлидаги мақсадларни ҳам
англаб олишга халақит беради. Аниқ мақсаднинг йўқлиги
шахснинг
муваффақиятга эришиш имкониятини пасайтиради ва демак, бундай раҳбар,
ўзгаларнинг муваффақиятини ҳам ҳис эта олмайди.
4. Камолотга интилишнинг йўқлиги. Ўз устида ишлашдан бош
тортган раҳбар қалтис вазиятдан ўзини олиб қочади, ўз
имконият ва
қобилиятини ривожлантириш устида ишламайди,
таваккалга бормайди ва
эски, одат тусига кирган хатти-ҳаракатлари дорасидан чиқолмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: