Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

5. Муаммони еча олмаслик. Айрим раҳбар муаммо устида сифатли
мунтазам ва ақл-заковат билан ишлай олмайди. У вазифа мақсадини 
аниқлаш, маълумот тўплаш, режалаштириш ва назоратни амалга ошириш 
малакасига эга эмас. Натижада ҳал этилмаган масалалар тўпланади ва 
раҳбарнинг муаммони ҳал этиш имконияти чекланиб қолади.
6. Ижодий 
ёндошувнинг 
етишмаслиги. 
Ихтирога 
мойиллиги 
бўлмаган раҳбар янги ғояларни таклиф этолмайди, ўзгаларда меҳнатга 
бўлган ижодий ёндошувни уйғота олмайди. Бундай раҳбар тажрибадан, 
жамоа ҳаётига янгилик киритишдан ўзини четга олади ёки янгиликлар 
устидан кулади. Юксак ижодийлик тўсиқни енгиб ўтишни ва қийинчиликка 
бардош бериб мақсадга интилишни тақозо этади.
7. Итоатидаги ходимларга таъсир этолмаслик. Раҳбар ўз қўли 
остидаги ходимларга таъсир этиши лозим. Лекин, айрим раҳбар ўз 
ходимларига суянолмайди ва бунинг ўрнига улар ҳақида салбий фикрда 
юради. Бундай раҳбар ўз интилишида мунтазам эмас, атрофдагилар билан 
яқин мулоқотга киришмайди ва ўз ички дунёсини яхши ифода этолмайди.
8
М. Вудкок, Д. Френсис. Раскрепощенный менеджер. М.,


28
8. Бошқарув фаолияти хусусиятини яхши билмаслик. Бошқарув 
фаолияти самараси ҳақида маълумотга эга бўлмас экан, раҳбар ўз 
малакасини шакллантира олмайди. Бошқарувга ўз ёндошувини таҳлил 
этолмайдиган раҳбар фикр ва топшириғини ҳам ходимга тушунтириши 
қийин. Бундай раҳбар ходимлари у ҳақда нима деб ўйлаши билан 
қизиқмайди, ўз ходимларини ташаббусга чақириши мушкул, айниқса 
топшириқлар беришга қийналади.
9. Бошқарув малакасининг сустлиги. Ташкилотдаги ходим ва 
русурсларни бошқариш учун кўпгина кўникмалар зарур бўлиб, уларни 
раҳбарлик қобилиятлари дейиш ҳам мумкин. Бошқарув суст бўлган жамоада 
вақтни беҳуда ўтказиш, 
ходимларнинг ўз 
имконияти даражасида 
ишламаслиги, меҳнатдан қониқмаслик каби ҳолатлар кузатилади. Бундай 
гуруҳда роль тақсимоти суст, меҳнатни ташкил этишда беҳудалик кўп, ўзаро 
муносабатлар эса – қониқарсиз. Бундай жамоада раҳбарнинг меҳнати 
қадрланмайди ва психологик муҳит соғлом эмас. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling