Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Инновацион  Ижодий бошқариш. Стратегик режалаштириш  Одатий


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Инновацион 
Ижодий бошқариш. Стратегик режалаштириш 
Одатий қарорлар корхона режаси бўйича амалга ошувчи кундалик 
дастур асосида қабул қилинади. Пайдо бўлган муаммо мавжуд ечимлар 
мажмуаси билан қиёсланади, улар ичида мақбули қабул қилинади ва амалга 
оширилади. Ташкилотдаги одатий ҳолларда «мана бундай вазиятда, мана 
бундай қилиш керак» қабилида иш тутилади ва айнан шу услуб ўрта ва қуйи 
бўғин менежерларига хос асосий қарор қабул қилиш шаклига айланади. 
Бундай вазиятдаги қийинчиликлар менежернинг малакасизлиги, мавжуд 
йўриқномаларни яхши билмаслик, вазиятни нотўғри баҳолаш ёки шахснинг 
журъатсизлиги асосида келиб чиқиши мумкин. Вазиятни тўғри идрок этувчи 
ва мақбул хулосалар чиқарувчи ҳамда натижаларни назорат эта олиш 
қобилиятига эга бўлган менежер ушбу вазият учун узукка кўз қўйгандек 
бўлади. Қарор қабул қилишнинг бу даражасида ижодий ёндошув талаб 
этилмайди, чунки вазият ечимлари аввалдан белгилангандир.
Танловга асосланган (селектив) даражада раҳбар мавжуд муаммо 
бўйича қатор имкониятларни таққослаб кўради ва улар ичидан айнан шу 
муаммо ечимига энг мос келувчи самарали ва тежамлиси устида тўхталади. 
Мослашувчан даражадаги қарор қабул қилиш бир мунча мураккаб 
бўлиб, бунда раҳбар таниш муаммога янгича ечим топиши талаб этилади. 
Бунда у мавжуд муаммога эскича ёндошишдан воз кечиши ва ижодий 
қарорга келиши лозим. Айни шароитда раҳбар муваффақияти, унинг шахсий 
ташаббуси ва номаълумликка шахдам қадам қўя олиши билан асосланади.
Инновацион, яъни янгиликларни жорий этиш билан боғлиқ 
қарорлар анча мураккаб ҳисобланади. Ноаниқ вазиятда раҳбарнинг янгича 
ёндошув услубларидан, бошқа мутахассисларнинг ижодий ғояларидан 
фойлана олиши талаб этилади.
Раҳбар муаммоли вазият билан тўқнаш келиб, маълум қарорни қабул 
қилиши заруратида бўлар экан, авваламбор, ушбу вазият ва ундан 
кутилаётган ечимни юқорида санаб ўтилган қарорлар гуруҳига таққослаши 
ва тахминан бўлса ҳам, қайси тоифага киришини аниқлаб олиши лозим. 
Бундай ҳаракат раҳбарга айни муаммо ечими нимада ифодаланишини, қай 
шаклда намоён бўлишини қисман бўлса ҳам олдиндан тасаввур этиш 
имконини беради. Бу эса танланган йўл қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги 
ҳақидаги маълумот билан бирга, зарур бўлган тақдирда ҳаракат услубини 
ўзгартиришга асос яратади. Ҳарқалай, қарорнинг ўйлаб қабул қилинганлиги 
уни бирон-бир тоифага киритишдан, ва натижани қисман бўлса ҳам 
олдиндан тасаввур этган ҳолда талабдаги намуна билан таққослашдан 
иборатдир.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling