Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Қарор қабул қилиш – психологик жараён сифатида


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Қарор қабул қилиш – психологик жараён сифатида. Қарор қабул 
қилиш жараёнининг психологик жиҳатини билиш мавжуд босқичларни 
янада самарали амалга ошириш имконини беради. Гап шундаки, тўғри қарор 
қабул қилиш ва уни самарали равишда жорий этиш учун раҳбар психологик 
жиҳатдан ҳам маълум амалларга риоя қилиши керак. Бу тадбирнинг асосий 
мазмуни шундан иборатки, раҳбар муаммоли вазият ҳақида маълумот йиғар 
экан, муаммо ҳақида бирламчи тасаввур - информацион модел ярата 
бошлайди. Бу моделнинг ҳақиқатга ва мавжуд вазиятга қанчалик мослиги 
олинаётган маълумотнинг тўла-тўкислиги, ҳар томонламалигига боғлиқ.


52
Афсуски, ташқи муҳитдаги кўпгина омиллар таъсирида раҳбар вазият 
юзасидан объектив бўлмаган маълумотлар олади ва ўз идроки жараёнида 
маълум субъективликларга йўл қўяди. Айниқса, бундай тавофутга 
раҳбарнинг жинси, ёши ёки атрофидаги одамларнинг таъсири кучли бўлади. 
Шаклланаётган информацион модел иложи борича объектив бўлиши учун 
раҳбар вазият ҳақида ҳар томонлама маълумот йиғиши, ташқи оламни тўла-
тўкис акс эттиришни чекловчи идрок стереотип ва установкалардан 
четланиши лозим. Информацион модел таҳлил этилиши ва қўшимча 
маълумотлар билан бойитиш натижасида натижасида раҳбар онгида 
концептуал модел, яъни вазият ҳақидаги узил-кесил қараш шаклланади. 
Концептуал модел ўз ичига информацион моделдан шаклланган фикр ва 
ҳиссиётларни, шунингдек раҳбарнинг ўтмиш шахсий тажрибаси, 
билимларини қамраб олади. Раҳбар мавжуд вазиятнинг моҳиятини тушунган 
пайтда концептуал модель шаклланди дейиш мумкин. Энг ажабланарлиси 
шуки, концептуал модел ҳақиқий вазиятга доимо ҳам мос келавермайди. Бу 
мос келмаслик даражаси ҳар бир шахсда турличадир. Кимдадир бу фарқ 
катта бўлса, кимдадир жуда кичик. Концептуал модел ва объектив вазият 
ўртасидаги фарқ қанчалик кичик бўлса, тўғри қарор қабул қилишга 
шунчалик замин яратилади.
Шахс ўзининг индивидуал психологик хусусиятларига кўра олаётган 
маълумотнинг баъзисига эътибор бермаслиги, ёки айримларини бўрттириб 
акс эттириши мумкин. Шунинг учун ҳам раҳбар вазият ҳақидаги ўз 
тасаввурининг қанчалик объективлиги, ҳаққонийлиги ҳақида кайғуриши 
лозим. Айнан шу борадаги психологик тавсия қуйидагича - информацион 
модел ва концептуал моделлардаги таркибий қисмлар орасида иложи 
борича мувофиқлик кўпроқ бўлгани маъқул, яъни концептуал модел 
яратилиши 
мобайнида 
қўлланилаётган 
бирликлар 
иложи 
борича 
информацион 
моделда 
ҳам 
кўп 
учраши 
керак. 
Масалан, 
вазият 
иштирокчилари, муаммодаги асосий масала, ечим воситалари кабилар 
иккала моделда учраши мумкин бўлган бирликлар ҳисобланади. Қарор 
қабул қилишнинг уч таркибий қисми – муаммо юзага келган объектив 
борлиқ, информацион ва концептуал модел учбурчак шаклида иложи борича 
бир-бирига уйғунлашган бўлиши ҳамда учбурчакнинг, айтайлик, бир 
бурчаги иккитасидан юқорида ёки пастда жойлашмаслиги керак.
Бу таққослашда бирламчи манба сифатида муаммоли вазият, яъни 
борлиқ қабул қилинади.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling