Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма
Мотивация ва шахс эҳтиёжлари
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташкилот эҳтиёжларига
Мотивация ва шахс эҳтиёжлари. Ҳар қандай мотивациянинг
бошланғич нуқтаси қондирилиши лозим бўлган эҳтиёж, заруратдир. Кейин эса ушбу эҳтиёжни қондириш билан боғлиқ мақсад аниқланади. Аниқланган мақсад ва англанган эҳтиёж ушбу заруратни қондириш объектини излай бошлайди ва инсон шу мақсад сари хатти-ҳаракатни амалга оширади. Бу жараён инсон фаоллигининг энг содда тарздаги баёнидир. Долзарб эҳтиёжни аниқлаш ва уни қондирилиши билан боғлиқ тадбирлар орқали ўзгалар хулқини бошқариш мумкин. Шу фикрга асосланган ҳолда ходимларни бошқаришнинг асосий ғоясини қуйидагича баён этиш мумкин: Ташкилот мақсадини ифода этувчи манфаатларни ходим эҳтиёжлари билан 115 уйғунлаштириш ходимларни самарали бошқаришнинг асосий шартидир. Одатда, ходим ташкилотга келар экан, доимо уни меҳнатга ундовчи ички куч, қондирилиши лозим бўлган эҳтиёж мавжуд. Раҳбар бу эҳтиёжни тўғри аниқлаши ва ташкилот манфаатлари билан уйғунлаштириши орқали ходим ва ташкилот ўртасида ўзаро якдиллик ҳисларини ташкил этиши мумкин. Бу эса ходимнинг ташкилот мақсадларини амалга оширишдаги асосий кучлардан биридир. Ушбу фикрни қуйидаги чизма орқали ифодалаш имконияти бор: 4.4.1. Расм. Манфаатлар мотивация омили сифатида Ташкилот эҳтиёжларига – корхона мақсади, амалга оширилиши лозим бўлган режалар, имкониятлар ва инсон ресурсларини бошқариш имконияти киради. Шахсий эҳтиёжлар эса ҳар бир инсонда ўзига хос бўлиб, бошқа ходимларникидан фарқ қилиб туради. Айрим ходимлар хавфсизликка интилишади, бошқаларини маош, айримлари обрў-эътиборга қизиқса, баъзи бирлари ўзини янада такомиллаштиришга интилади. Ташкилот ва ходим манфаатларининг мослиги ташқи ишчи муҳитга боғлиқ. Ташкилот ва ходим эҳтиёжларини ифода этувчи доиралар ҳеч қачон бир-бирига мутлақо мос тушолмайди, аммо раҳбар уларнинг ўзаро мос келиш даражасини иложи борича кўпайтиришга интилиши лозим. Баъзи ҳолларда корхона манфаати ходим эҳтиёжига зид келади ва икки доира бир-биридан узоқлашади. Лекин раҳбарнинг вазифаси иложи борича бундай ҳолни сурункали даражага олиб бормаслик ва ҳар қандай шароитда бу доираларни бир-бирига яқинлаштириш йўл-йўриқларини излаб топишдан иборатдир. Демак, ходимнинг етакчи эҳтиёжини аниқлаш раҳбар олдида турган вазифа бўлиб ҳисобланади ва аниқланган эҳтиёж мазмунига кўра айнан шу ходимга мос келувчи вазифани, бажаришга мойиллиги бўлган тадбирни топиб бериш ушбу шартнинг асосини ташкил этади. Айнан шу мазмундаги бир қанча психологик таълимотлар борки, улар ҳақида бир мунча чуқурроқ билимга 116 эга бўлиш, ходимларга индивидуал ёндошувни янада такомиллаштиришга ва уларни фаолликка ундашнинг янада самарали услубларини қўллашга асос яратади. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling