Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Ходимларни мотивациялашнинг Херцберг назарияси


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Ходимларни мотивациялашнинг Херцберг назарияси. Ташкилот ва 
жамоани бошқариш нуқтаи назаридан Херцбергнинг икки омилли назарияси 
жуда муҳимдир. Бу назарияга биноан ташкилот миқёсида ходим фаоллигига 
таъсир этувчи омилларни икки гуруҳга жамлаш мумкин: 1) ташкилотдаги 
баъзи шароитлар бўлмаган тақдирда ходимда меҳнатдан қониқмаслик 
кузатилади, бироқ ушбу шароитларнинг яратилиши ходимни фаолликка 
ундовчи мотивация кучига эга эмас. Бу омиллар гигиеник деб аталиб, улар 
қаторига қуйидагилар киради: ташкилот ва маъмуриятнинг сиёсати; 
меҳнатни техник назорат этиш; бевосита раҳбар билан ходимлар ва 
шунингдек, ҳамкасабалар билан бўлган муносабат; қийин вазиятларда иш 
жойидаги хавфсизлик шароити; маош; меҳнат шароитлари; гуруҳдаги мавқе; 
шахсий ҳаёт. 2) лекин шундай шароитлар ҳам борки, уларнинг мавжудлиги 
ходимда ўз ишига нисбатан кучли мотивацияни юзага келтиради ва ушбу 
шароитларнинг йўқлиги кучли қониқмасликка олиб келмайди. Буларни 
мотивацион омиллар деб аталади ва улар қуйидагилардан иборат: ходимнинг 
фикри билан ҳисоблашиш; масъулият ва мустақиллик бериш; ўз-ўзини 
такомиллаштириш ва қобилиятларини ривожлантириш учун имконият 
яратиш. Шуниси аҳамиятлики, ходимлар иккинчи тоифа шароитлардан 
қониққан пайтида ва меҳнатга юксак мотивация кузатилганда гигиеник 
омилларга хос камчиликлар таъсирига берилмас эканлар.


118
Эътибор берилса, Маслоу ва Херцберг таълимотларидаги ўхшаш 
томонни кўриш қийин эмас: Мотивацион омилларни Маслоу таълимотидаги 
ўз-ўзини такомиллаштириш ва ҳурмат-эътиборга бўлган эҳтиёжларга 
қиёслаш мумкин, гигиеник омиллар эса – физиологик, хавфсизлик ва 
ижтимоий эҳтиёжларга мос келади. 
Ходимларни мотивациялашда Мак-Грегор назарияси. Ходимларда 
мавжуд эҳтиёж ва лаёқатни билишга оид яна бир таълимот муаллифи Д. 
Мак-Грегор бўлиб, унинг фикрича ходим табиати ҳақида икки хил фикр 
шаклланган. Шу муносабат билан Мак-Грегор қуйидаги кўринишга эга 
бўлган икки қутбли тавсифни таклиф этади. 
Жадвал 4.4.2. Мак-Грегорнинг Х ва Y назариялариниг қиёсий тавсифи

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling