Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Қайта алоқа мотивациялаш омили сифатида


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Қайта алоқа мотивациялаш омили сифатида. Инглиз психологи 
Дж. Браун таъкидлашича, ўз меҳнати натижалари ҳақидаги маълумотнинг 
йўқлиги ташкилотга ва меҳнатга бефарқликни юзага келтиради. Ходимга 
унинг иш натижалари ҳақида мунтазам ахборот бериб бориш кучли 
мотивация 
омили 
эканлиги 
исботланган. 
қатор 
тадқиқотларда 
аниқланишича, ходимни мунтазам равишда фаолият натижаси ҳақида 
хабардор қилиш унинг меҳнат самарадорлигини 12-15% оширган. ҳар бир 
ходим ўз меҳнат натижаси ҳақида маълумот олиб туришни хоҳлайди. 
Меҳнат ютуқлари шу заҳотиёқ тақдирланганда унинг самараси юқори 
бўлади. Эришилган натижа ҳақида кечиктириб ташаккур билдириш бу 
тақдирлашнинг аҳамиятини тушириб юборади. «ўз вақтида берилган нарса 
икки баробар қийматга эга» деган мақол ҳам бежиз эмас.
Ходим ёши ва мотивациялаш хусусиятлари. Ташкилотдаги 
ходимларнинг хоҳиш ва эҳтиёжи турлича бўлиб, уларнинг жинси ва ёши, 
ижтимоий мавқеидан келиб чиқиб у ёки бу тадбирни қўллаш кифоя, деган 
умумий маслаҳатни бериш жуда қийин. Лекин, шахснинг ишчанлик 
хусусияти кўп ҳолларда айрим қонуниятларга мос келиши ҳам мумкин.
Масалан, баъзи бир олимлар таъкидлашича инсон йигитлик даврида (25-30 
ёш) ўз-ўзини тасдиқлашга интилади, илк катталик даврида (30-45 ёш) 
лавозимда ўсишга, етук даврида (45-65 ёш) эса эришган ютуқларини сақлаб 
қолиш ниятида бўлади.
23
Бундай оддий схемалар психология фанида мавжуд 
ва айрим пайтда улардан рағбатлантириш тизимини шакллантириш 
мақсадида фойдаланиш мумкин. 
Ходимларни нафақат тақдирлаш, балки йўл қўйилган хато учун 
жазолаш ҳам кучли мотивация омилидир. ўз вақтида ва адолатли берилган 
танбеҳ ходимни ўз меҳнат натижаларини яхшилашга ундайди. қандай 
муҳитда танбеҳ бериш ҳам катта аҳамиятга эга. «Агар меҳнат интизомини 
бузсангиз қаерда огоҳлантириш олишни маъқул кўрардингиз?» деган 
саволга берилган жавоблар қуйидагича: 77,4% - ўз бўлимимда (бригадада), 
18% цехда, 4,3% ишчилар эса ташкилот миқёсида деган жавобни танлашган. 
«ўз меҳнат ютуқларингиз ҳақидаги ташаккурномани қаерда эшитишни 
ҳоҳлардингиз?» деган саволга олинган жавоблар эса қуйидагича кўринишга 
эга: 5,4% бўлимда (бригадада), 39,7% цехда ва 54,9% ходимлар эса ташкилот 
миқёсида деб танлашган. Ушбу маълумотлар раҳбарга ташкилотда 
рағбатлантириш ва жазолаш услубларини оқилона тарзда қўллай олиш учун 
имконият яратади.
23
Немов Р.С. Психология. Книга 2. М., «Владос», 2000 


122

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling