Бошқарув психологияси


Бошқарув услублари (Либерал услуб )


Download 0.64 Mb.
bet15/21
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1382502
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
Бошқарув психологяси

Бошқарув услублари (Либерал услуб )

  • Либерал услубда жамоада демократик тамойиллар ҳукм суради, ходимга буткул эркинлик берилади, у ўз хизмат вазифаларини белгилайди ва ижро этиш воситасини танлайди, гуруҳда хулқни назорат этиш деярли кузатилмайди. Бундай услуб юқори ижодий кучга эга бўлган ва ишлаб чиқариш жараёни бенуқсон йўлга қўйилган жамоада қўлланиши мумкин. Аммо, бундай услуб ноўрин қўлланилганда гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ташаббускор бўлиши билан бирга, уларни маълум мақсад сари йўналтирувчи куч жамоада бўлмайди, қабул қилинган қарорлар назорати суст бўлгани учун улар бажарилмай қолиб кетиши ҳам мумкин. Натижада ходимлар ўз меҳнатидан ва раҳбариятдан қониқмайди, иш самарадорлиги паст, жамоада ҳамкорлик йўқ, бир-бири билан киришмайдиган гуруҳларга бўлиниш эҳтимоли кўпаяди ва гуруҳлараро очиқ ёки яширин низо юзага келади.

Бошқарув услублари (Вазиятга оид раҳбарлик услуби )

  • Замонавий ёндошувлар.
  • Бошқарув соҳасидаги олимлар П. Херси ва К. Бландэд томонидан илгари сурилган бўлиб, бошқарувнинг у ёки бу услубини қўллаш ходимлар ва жамоанинг психологик ривожланганлигига, касбий баркамоллигига боғлиқдир. Мутахассиснинг касбий малакаси қанчалик юқори бўлса раҳбар уни шунчалик камроқ бошқариши ва ҳиссий жиҳатдан қўллаб кувватлаши талаб этилади ва аксинча. Ходим қанчалик юқори малакага ва руҳий етукликка эришган бўлса, раҳбарнинг назорати ва аралашувига шунчалик камроқ зарурат туғилади. Бундай ёндошув асосида тўрт даражали бошқарув вазиятлари фарқланади ва бу вазиятларнинг ҳар бири ўзига хос раҳбарлик услуби талаб этади.

Вазиятга оид раҳбарлик услуби

  • Ходимнинг, жамоанинг ривожланганлик даражаси
  • Бошқарув
  • хатти-ҳаракатлари
  • Қуйи даража
  • Паст малакали ва ялқов ходимлар: «ишлашни ёқтиришмайди, касбни билишмайди»
  • Авторитар кўрсатмалар
  • Нимани ва тарзда бажариш ҳақида аниқ кўрсатмалар бериш лозим
  • Ишни доимий назорат қилиш
  • Зарур бўлганда жазолаш, ёмон ва яхши ишга диққатни қаратиш, ишнинг ижобий натижаларини тақдирлаш
  • Ўрта даража
  • Асосий кўникмаларга эга бўлса ҳам ҳали тажриба етарли эмас, ҳаракатчан ва виждонли: «Ишлашни хоҳлашади, лекин қандай ишалшни билишмайди»
  • «Оммавийлаштириш»
  • Йўриқнома ва кўрсатмалар умумлашган тарзда берилади (маслаҳат, ёрдам бериш, мустақил ҳаракатларга имконият яратилади)
  • Тез-тез назорат қилиб туриш лозим
  • Ҳурмат билан меҳрибонларча муносабат
  • Мулоқатлар (ҳаракатердаги ижобий томонларга эътибор қаратилади, умумий манфаатлар аниқланади)
  • Керак бўлганда буйруқ бериш лозим
  • Ижобий хулқни тақдирлаш ва зарур бўлганда жазолаш
  • Яхши даража
  • Ишнинг кўп томонларини бажаришга оид асосий малака ва кўникмаларга эга «Ишлашни билишади ва ишлашни хоҳлашади»
  • Бошқарувга жалб этиш:
  • Айрим масалалар бўйича ходимлар билан малаҳататлашиш
  • Ходимларнинг ташуббусини, уларнинг фикр ва таклифларини тақдирлаш.
  • Маъсулиятга кўпроқ ўрин қолдириш лозим
  • Тўғри кўрсатмалар бериш ва назоратни чеклаш
  • Ходимларнинг ўз-ўзини назорат этиш тизимини яратиш керак
  • Мақсад қўйилсада, лекин унга қандай эришиш воситаси кўрсатилмаслиги лозим
  • Фаолликни, ташаббус ва яхши меҳнатни тақдирлаш керак
  • Юқори даража:
  • Юксак малакали, ташаббускор, масъулиятли мутахассислар
  • Ваколатни бериш
  • Муаммони муҳокамага қўйиш, мақсадни аниқлаштириш, ўзаро келишувни шакллантириш
  • Муаммони мустақил равишда ҳал этиш учун зарур ҳуқуқ ва ваколат билан таъминлаш лозим
  • Ишга аралашишдан қочиш
  • Ходимлар ўзларини бошқаришлари ва назорат этишларига эришиш лозим
  • Агар мурожаат этишса ёрдам бериш
  • Илтимосларга эътиборли бўлиш

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling