Бошқарув психологияси


Муассасада ходимларни бошқаришнинг жиҳатлари


Download 0.64 Mb.
bet2/21
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1382502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Бошқарув психологяси

Муассасада ходимларни бошқаришнинг жиҳатлари

  • Ҳуқуқий
  • Иқтисодий
  • Ижтимоий-психологик

Ҳуқуқий жиҳатлари

  • Раҳбарга муассаса фаолиятига доир меъёрий ҳужжатларни билиш, уларни амалда қўллай олиш, улар асосида мустақил чизгилар ишлаб чиқиш, уларни оммавийлаштириш, ходимларига уларнинг мазмунини тушунтира олиш мажбурияти юкланади.
  • Муассаса миқёсида амал қилувчи меъёрий ҳужжатларга – касбга оид тавсифномалар, ушбу ташкилот ҳаётига оид ички тартиб- қоидалар, ходимлар ҳақида ҳолатлар, бўлимлар ҳақида Низом, Мансаб йўриқномалари, "Шартнома" кабилар киради.
  • Ушбу меъёрий ҳужжатлар раҳбарнинг назорат ва баҳолаш фаолиятини анча енгиллаштиради ҳамда ходимлар ва гуруҳлар ўз-ўзини бошқаруви имкониятини оширади.

Персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари

Педагогик жамоа бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари

  • Кадрларни жойлаштириш - мавжуд вакант ўринларга номзодларни танлаш, кадрларни иш жойига тўғри қўйиш, иш жойи ва касбга алоқадор масалаларда ходимнинг шахсий ва касбий хусусиятини чуқур ўрганиш.
  • Ходимлар адаптацияси мослашувини бошқариш. Ходимнинг ўзгарувчан шароитларга ёки янги иш жойига мослашишини ва тез орада жамоа ҳаётига қўшилиб кетишини тъминлаш.
  • Ходимларни муассаса мақсади сари етаклаш, ташкилот мақсадларига ходимлар фаоллиги ва иштироки орқали эришиш.
  • Ходимларни мотивациялаш - муассасаса мақсади йўлида меҳнат қилиш учун иштиёқ уйғотиш. Мотивациянинг асосий мазмун-моҳияти ташкилот мақсади ва ходим манфаатларини уйғунлаштиришдан иборат.
  • Ходимларни касбий маҳоратини ва малакасини ошириш - асосий эътибор, янги технологияларни ўзлаштириш ва мақсадга интилиш йўлида самарали фаолият юритиш услубини ўрганишга қаратилади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling