Бошқарув усуллари усул


Бопщарипшинг ташкилий-маъмурий усуллари Ташкилий-маъмурий усуллар


Download 23.87 Kb.
bet3/7
Sana20.06.2023
Hajmi23.87 Kb.
#1627174
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3,-мавзу БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИ

4.2. Бопщарипшинг ташкилий-маъмурий усуллари
Ташкилий-маъмурий усуллар
бошқариш усуллари тизимида алоҳида ўрин тутади. Бу усулларга:
• бошқариш аппаратининг муайян структурасини тузиш;
• ҳар бир бошқарув бўғинининг функцияларини белгилаш;
• кадрларни тўғри танлаш;
• буйруқлар, фармойишлар ва қўлланмалар чиқариш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
• топшириқлар ва директив кўрсатмаларни бажармаётган
бўлинма ва шахсларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш киради.
Ташкилий-маъмурий усуллар юқори органлар ҳокимиятига ва қуйи органларнинг бўйсунишига асосланади. Шунинг учун уларни кўпинча маъмурий усуллар деб юритилади. Юқори маъмурий
органлар бошқарилувчи объектнинг бажариши мажбурий бўлган тартиб-қоидаларни ишлаб чиқади, шунингдек бўйсунувчи органларга фармойишлар беради. Ташкилий усуллар шу йўл билан бопщариш тизимида ички онгли алоқаларнинг таркиб топишига ёрдам беради. Бу услублар
бопщариш функциялари бажарилишининг:
• ташкилий барқарорлигини;
• интизомлилигини;
• мувофиқлилигини;
• узлуксизлигини таъминлайди.
Ташкилий-маъмурий усуллар бопщарув органларининг ўзаро алоқада ишлашини, бошқарув муносабатларини акс этгириб, бопщарилувчи объектларга маъмурий таъсир кўрсатишнинг бутун
механизмини ифодалайди.
Шу билан бирга, маъмурий ёки тўғридан-тўғри бопщарув усули хўжалик юритувчи субъектнинг танлаш эркинлигини чеклаб қўяди, муайян ҳуқуқий чегараларини белгилайди. Ўз моҳиятига
кўра маъмурий бопщариш бозорга хос бўлган тартибга солиш ҳаракатига тўсқинлик қилади.
Бироқ, ривожланган бозор шароитида \ам бошқаришнинг
маъмурий усуллари ўз аҳамиятини сақлаб қолади ва зарур бўлгацда
улардан фойдаланилади. Хусусан, бозор иқгисодиёти ривожланган ҳамма мамлакатларда маъмурий усуллар воситасида монополияга қарши сиёсат амалга оширилади. Давлат бозорнинг монополлаштирилишига тўсқинлик қиладиган маъмурий чекловлар
тизимини белгилайди, монопол компаниялар фаолиятини директив йўсинда бошқаради.
Маъмурий усуллардан:
• истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
• атроф-муҳитни муҳофаза ққлиш;
• хавфли технологиялардан фойдаланиш, зарарли ишлаб чиқариш чиқитларини чиқариб ташлашни таъқиқлаш;
• одамлар соғлиғига зарарли маҳсулотни реклама қилишни
таъқиқлаш каби соҳаларда фаол фойдаланилади.

Download 23.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling