Бошқарув усуллари усул


Фармойишли таъсир ўтказнш


Download 23.87 Kb.
bet5/7
Sana20.06.2023
Hajmi23.87 Kb.
#1627174
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3,-мавзу БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИ

Фармойишли таъсир ўтказнш усулцдан фойдаланиш маълум талабларга жавоб бериши керак. Буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатларда, улар хоҳ ёзма, хоҳ оғзаки тарзда бсрилган
бўлсин:
• биринчидан, нимага асосланиб чиқарилганлиги аниқ кўрсатилиши шарт;
• иккинчндан, қабул қилинган қарор моҳияти қисқа ва равшан баён этилиши лозим;
• учинчидан, ижрони назорат қилиш шакли, фармойшининг
кучга кириш ва бажарилиш мудцати кўрсатилиши зарур;
• тўртннчидан, буйруқ ва фармойишлар қисқа, тушунарли ва
аниқ бўлиши керак. Мужмал ва умумий жумлалар, топшириқлар ижрочиларнинг буйруқ бандларини тўлиқ ва ўз муддатида бажаришга даъват эта олмайди;
• бешинчидан, буйруқ ва фармойишларни энг қулай мудцатларга чиқариш ва ижрочиларга етказиш керак. Кечикиш ижрочиларга буйруқ мазмунини тўлиқ англаш, уни бажариш
учун зарур бўлган ҳамма ишларни қилиш имконини бермайди. Бундай ҳолда ижронинг сифати пухта бўлмайди. Ва, аксинча, буйруқни жуда вақгли чиқариш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Чунки уни бажариш муддати етиб келгунча ижрочининг масъулияти, иштиёқи пасайиши мумкин.
• олтинчидан, буйруқ ва фармойишлар имкон қадар камроқ
бўлиши керак. Буйруқбозлик, бўлар-бўлмасга буйруқ, фармойиш ва кўрсатмалар чиқара бериш ишга наф келтирмайди. Бошқариш сифати буйруқларнинг кўплиги билан белгиланмайди. Яхши ташкил этилган бошқарув жараёнлари ўрнатилган тартиб ва анъаналар туфайли нормал кечади.
Шуни таъкидлаш жоизки, буйруқ ва фармойишлар бажариш
учун чиқарилади. Бу эса уларнинг бажарилишини назорат қилишни талаб қилади.
Ижрони текш ириш бўйича назорат тизими йўлга қўйилмаса, ҳар
қандай буйруқларнинг бажарилиши, ҳатто у яхши ижрочилар зиммасига юкланган бўлса ҳам, орзу-истаккина бўлиб қолаверади, бажарилганда ҳам сифатсиз ва кечиктириб бажарилади.
Бошқжрншнннг ҳуқуқий воситалари деганда ижтимоий муносабатларга юридик, қонуний таъсир ўтказиш жараёнида қўлланиладиган ҳуқуқий нормалар мажмуи тушунилади. Ҳуқуқий нормалар давлат (турли ташкилотлар орқали) ёки жамоат ташкилотлари томонидан чиқарилади ва тасдиқланади. Ҳуқуқий нормалар турли қонуний ҳужжатлар, низомлар, буйруқлар, фармойишлар ва ҳоказолар шаклига эга бўлади. Бошқариш амалиётида тенг ҳуқуқли бошқарув субъектлари ўртасида, масалан, корхоналар, бирлашмалар ўртасқда вужудга келадиган муносабатлар бўлади. Бундай ҳолларда ҳуқуқий мувофиқлаштирувчи (координацион) ҳужжатлар ёки келиштирувчи ҳужжатлар нашрдан чиқарилади.
Тенг ҳуқуқли томонларнинг хўжалик соҳасидаги ўзаро алоқалари хўжалик шартномаларини тузиш йўли билан тартибга солиб турилади. -

Download 23.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling