Бошқарув усуллари усул


Download 23.87 Kb.
bet6/7
Sana20.06.2023
Hajmi23.87 Kb.
#1627174
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3,-мавзу БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИ

Ҳуқуқий нормалар муайян санкцияларни назарда тугади. Қўлланиладиган таъсир чораларининг характерига қараб, улар моддий, интизомий, жиноий-ҳуқуқий санкцияларга бўлинади
Моддий жавобгарлик — бу корхоналар ва ташкилотларнинг, шунингдек, айрим мансабдор шахсларнинг зиммасига хўжалик фаолиятининг натижалари учун юклатиладиган масъулиятдир.
Моддий жавобгарлик:
• жарималарда;
• пеняларда
• неустойкалар ва ҳоказоларда и ф одаланади.
Интизомий жавобгарлик — бу хи зм ат бурчларини бузиш , су и -
истеъм ол қилишнатижасида келиб чиқади . Бунда ж азо қуйидаги кўриниш ларда бўлади:
• танбеҳ;
• ҳайфсан;
• муайян муҳлатга маоши пастроқ ишга ўтказиш;
• муайян муҳдатга пастроқ вазифага, лавозимга ўтказиш ва
ҳоказолар.
Маъмурий жавобгарлик — бу юридик жавобгарлик тури бўлиб, вакил қилинган орган ёки мансабдор шахснинг қонунбузарлик қилган шахсга нисбатан маъмурий жазо чорасини қўллашда ифодаланади. Буқдай жазолар турли- туман санкцияларда — начетлар (қайтариб олиниши лозим бўлган харажат), жарималар ва ҳоказолар кўринишида бўлади.
1 Пеня — айбнома (неустойка)нинг кўринишларидан бири. Молия ва тўлов
интизомини бузувчиларга, шунингдек шартаома бўйича мажбуриятларни бажариш муддатини кечиктириб юборганларга қарши пул жаримаси шаклида қўлланиладиган жазо чораси.
2 Неустойка — бу бурдсиалик тўлови, яъни мажбуриятлар (шартномалар, қонунлер) бажарилишини таъминлаш усулларидан бири. Қарздор ўз мажбуриятларини
бажармаган ёки лозим даражада бажармагани учун кредиторга тўлайдиган пул
суммаси.-

Жиноий жавобгарлик — бу мансаб билан боғлиқ жиноят содир этил ганда суд томонидан қўлланиладиган жазодир. Шундай қилиб:
Моддий жавобгарликка — моддий зарар етказиш.
Интизомий жавобгарликка — интизомий ножўя ҳаракат.
Маъмурий жавобгарликка — маъмурий ҳуқуқбузарлик.
Жиноий жавобгарликка — жиноят асос бўлади.
Бошқарипшинг иқтисодий усуллари
Бошқарншнннг иқтнсодий усуллари
иқгисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади. Зеро, ҳар қандай жамиятнинг
иқгисодий муносабатлари, энг аввало манфаатларда намоён бўлади. Манфаатлар уч хил бўлади:
• умумжамияг манфаатлари;
• жамоа манфаатлари;
• шахсий манфаатлар.
Бу манфаатларни уйғун суръатда боғлаб олиб бориш муаммоси бир қатор муаммоларни ҳал қилишни, ҳар бир давр шароитларига мувофиқ келадиган муносабатларни ўрнатишни талаб қилади.
Масалан, бозор иқгисодиёти шароитида умумжамият манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида қуйқдаги иқгисодий бошқарув усулларига, яъни:
• корхоналар ва хўжаликларга фаолият юритишларида эркинлик ва мустақиллик бериш;
• хўжаликларни пировард натижаларига биноан моддий рағбатлантириш, солиқ имтиёзларини бериш;
• корхона ва хўжаликлар ўртасидаги ўзаро шартномаларнинг бажарилиш интизомини мустаҳкамлаш ва уларнинг ролини ошириш;
• молия-кредит муносабатларини такомиллаштириш;
• бозор муносабатлари механизмлари: баҳо, фойда, солиқ,
рентабеллик, рақобат ва ҳоказоларга кенг эътибор берилади.
Иқгисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқариладиган маҳсулот (хизмат) бирлигига сарфланадиган харажатни камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини, шунингдек, манфаатдорлик муҳитини вужудга келтириш ва улардан самарали фойдаланишдир. Бу усулда кишиларнинг шахсий ва гуруҳий манфаатларини юзага чиқариш орқали уларнинг самарали ишлаши таъминланади. Бу мақсадда қўшимча иш ҳақи тўлаш, мукофотлар бериш, бир йўла катга пул билан такдирлаш кабилар муҳим аҳамият касб
этади. Иқгисодий методлар бошқаришнинг барча методлари ичида етакчи ўринни эгаллайди. Ҳар қандай даражадаги раҳбар бу усулнинг мазмунини яхши билиши ва уларни тўғри қўллай олиши
керак. Бошқарилувчи объектга иқгисодий усуллар орқали кўрсатиладиган таъсир корхоналарни:
• жиддий режалар қабул қилишга:
• меҳнат ва молия ресурсларидан янада унумлироқ фойдаланишга;
• янги технологияларни жорий қилишга;
• меҳнат унумдорлигини оширишга;
• рақобатбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга рағбатлантирувчи ва шунга даъват этувчи бўлиши керак.
Шу билан бирга иқтисодий методлар шундай танланиши ва қўлланилиши керакки, бунда жамоалар ва ҳар бир ходимнинг манфаатларигагина эмас, балки бутун жамият манфаатларига риоя қилинадиган бўлсин. Бир корхона учун фойдали тадбир давлатга
ҳам фойдали бўлсин.

Download 23.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling