Бошқарув усуллари усул


Бу усуллар бошқариш функцияларини, яъни


Download 23.87 Kb.
bet2/7
Sana20.06.2023
Hajmi23.87 Kb.
#1627174
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3,-мавзу БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИ

Бу усуллар бошқариш функцияларини, яъни:
• режалаштириш;
• ташкил қилиш;
• назорат қилиш;
• мувофиқлаштириш;
• мотивация (важлар, исботлар келтириш) кабиларни бажариш учун қўлланиладиган усуллардир.
Масалан, режалаштириш функциясини бажаришда мутахассислар:
• прогноз (олдиндан айтиш);
экстраполяция;
• регрессион таҳлил;
• моделлаштириш;
• ҳужум;
• Дельфа;
• омилли таҳлил;
• мақсадлар шажараси ва уни ечиш каби усулларни қўллайди.
Ташкил қилиш функциясини бажаришда қўлланиладиган бошқарув усулларини ишлаб чиқаришдаги мавжуд муносабатларни
ва ходимларнинг фаолият мотивларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагича таснифлаш мумкин
Бошқаришнинг назорат функциясини бажаришда қўлланиладиган усуллар тезкор, бухгалтерия ҳисоби ва статистика ҳолатига боғлиқ ва шуларга асосланади.
Мотивация усуллари ходимларни меҳнатга ундайдиган барча усулларни, яъни:
• иш ҳақи;
• рағбатлантириш тизими;
• фойда тақсимотида қатнашиш;
• маънавий рағбатлар;
• юқори лавозимларга тайинлаш;
• малакани ошириш кабиларни ўз ичига олади.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш қуйидаги услубларга асосланган ҳолда амалга оширилади:
• муаммони қўйиш;
• муаммони ҳал қилиш;
• қарорни танлаш;
• қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш.
Муаммонн қўйиш босқичида қўлланиладиган услублар муаммони батафсил ёритишга, муаммога таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларни аниқлашга, вазиятни баҳолашга ва шу асосда муаммоли
вазиятни ифодалашга имкон яратади. Бу усуллар таркибига:
• маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усуллари;
• муҳим воқеаларни қайд қилиш усуллари;
• қиёслаш усуллари;
• декомпозиция ва моделлаштириш усулларига муҳим ўрин
берилади.
Муаммони ҳал қилиш, яъни ечим вариантларини ишлаб чиқиш босқичида ҳам маълумотларни йиғишда қўлланиладиган усуллардан фойдаланилади. Аммо бу усулларни қўллашга “Нима содир бўлди” ва “Қайси сабаблар таъсири остида бўлди” деган муаммони ҳал қилишига эмас, балки “Муаммони қай тарзда ҳал қилиш, қандай бошқарув усули ни қўллаш лозим” деган саволга
жавоб топиш нуқгаи назардан ёндошилади. Қарорни танлаш босқичида, энг аввало танлаш меъёр (критерия) ларини шакллантиришга эътибор берилади. Бу ерда сўз кўпинча максимумлаштирадиган ёки минимумлаштирадиган мақсадли функция тўғрисида боради. Одатда бундай танловни оптимумлаштириш деб аталади. Оптимумлаштириш критерияларига
қуйидагилар мисол бўла олади:
• фойдани, даромадни, меҳнат унумдорлигини, самарадорликни максимумлаштириш;
• харажатни, қўнимсизликни, унумсиз иш вақтлари ва ҳоказоларни минимумлаштириш.
Қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича тадбирлар қарор қабул қилиниб, тасдиқлангандан сўнг тузилади. Бу босқичда қарорлар шажараси тузилиб, унда мақсадга эришишнинг барча йўналиш ва йўллари икир-чикиригача аниқлаб чиқилади.
Дельфа усулн аксарият ҳолларда қарор қабул қилиш жараёнида қатнашувчи аъзоларни тўплаш имконияти бўлмаган ҳолларда, яъни бошқарувнинг марказий аппаратидан узоқца яшайдиган, филиал ва бўлимларда ишлаётган ходимларни йиғиш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Бу усулга биноан ечилиши лозим бўлган муаммо бўйича қарор қабул қилиш жараёнида қатнашувчи гуруҳ аъзоларининг бир-бири билан учрашиш ва фикр алмашишига рухсат этилмайди.
Дельфа усулини қўллаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1) муаммо юзасидан тузилган саволлар жавоб берилиши учун
қатнашчиларга тарқатилади;
2) ҳар бир қатнашчи саволларга мустақил ва хуфия тарзда жавоб беради;
3) жавоблар марказий аппаратда йиғилади ва улардаги таклифлар асосида умумлашган ҳужжат тайёрланади;
4) тайёрланган ҳужжатнинг нусхаси ҳар бир қатнашчига жўнатилади;
5) ҳар бир қатнашувчининг умумлашган ҳужжатга нисбатан
билдирган фикри яна марказий аппаратда тўпланади. У кўрилаётган муаммо ечимига ўзгартириш киритишга асос бўлиши мумкин. Шу сабабли:
6) бу иш умумий қарорга келинмагунга қадар такрорланаверади.
Бу усулнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда ҳар бир қатнашувчи фикрининг мустақиллиги таъминланади.

Download 23.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling