Бошқарувда самарали қарорлар қабул қилишда турли усуллар мавжуд. Улардан баъзиларини кўриб чиқамиз. Бошқарувда самарали қарорлар қабул қилишда турли усуллар мавжуд. Улардан баъзиларини кўриб чиқамиз. SWOT таҳлили – бир қарорни қабул қилишда мавжуд бўлган вазиятни тизимли тақсимлашдир. Бу усул иқтисод ва бошқарувнинг турли соҳаларида қўлланиладиган универсал усул бўлиб, ҳар қандай даражадаги объектни (маҳсулот, ташкилот, вилоят, мамлакат) ўрганиш учун мослаштириш мумкин. Тез таҳлил қилиш ва узоқ муддатли стратегик режалаштириш учун фойдаланиш мумкин. Бу усулдан фойдаланиш учун алоҳида билим ва кўникма талаб қилинмайди. Аммо SWOT таҳлилида фақат умумий омиллар кўрсатилгани боис белгиланган мақсадга эришиш учун аниқ тадбирлар алоҳида ишлаб чиқилиши керак ва вазиятни баҳолаш учун кўп миқдорий кўрсаткичлар талаб этилади. Бу эса катта миқдордаги куч ва ҳаражатларни талаб қилади. SWOT таҳлил субъектив бўлиб, бу таҳлил уни олиб бораётган шахснинг билим ва кўникмаларига боғлиқ. - Strengths – кучли томонлар;
- Weakness – кучсиз (заиф) томонлар;
- Opportunities – имкониятлар;
- Threats – хавф туғдирадиган томонлар.
Бошқача қилиб этганда, SWOT-таҳлил – қарор қабул қилишда раҳбарнинг кучли ва заиф томонлари, шунингдек, самарали қарор қабул қилишда бор имконият ва таҳдидларни таҳлил қилишдир. “Нима учун? - 5 та сабаб” усули SWOT-таҳлилдан олинган маълумотларга асосланиб, бошқарувда самарали қарорларни қабул қилишдаги қийинчиликларнинг сабаблари таҳлил қилинади. Нима учун? – 5 та сабаб? Масалан: - Нима учун? – самарасиз қарорлар қабул қилинади.
- Нима учун? – тажриба етарли эмас.
- Нима учун? – қарор қабул қилишда хато қилишдан қўрқамиз.
- Нима учун? – муаммоларни тўғри аниқлаш ва тизимлаштириш қийин.
- Нима учун? – вазият ва истиқболли ечимлар таҳлил қилинмайди.
II. Қарор қабул қилишда раҳбарнинг асосий вазифалари нимадан иборат? Масалан: Биринчидан, раҳбар қарорларни қабул қилиш жараёнини бошқариши керак. Иккинчидан, раҳбар ҳал қилиниши керак бўлган муаммони ўртага қўйиши керак ва мураккаб вазиятда энг тўғри қарорни қабул қилишда ҳамда баҳолаш мезонини танлашда иштирок этиши лозим. Учинчидан, раҳбар энг қийин вазифани, яъни якуний қарорни қабул қилади. Тўртинчидан, қабул қилган қарорнинг бажарилишини ташкиллаштиради ва ушбу қарорнинг бажарилишини бошқаради. Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |