Биринчи босқич: «Муаммони ўрганиш» босқичидаги асосий вазифалар: 4 – вазифа: муаммоли вазиятнинг концептуал моделини яратиш, мазкур муаммони бир бутун, яхлит тарзда тушуниш. Муаммо бу тарзда акс эттирилганда, унинг аввалги муаммолардан фарқи, унинг янги жиҳатлари ва ечимга янгича ёндошиш зарурати англанади. Иккинчи босқич – ғоя яратиш, ғоялар ишлаб чиқиш Масала ечимига оид ғояни яратишнинг турли усуллари бўлиб, улар ичида энг самаралиси «ақлий ҳужум» усулидир. Бу усулининг асосий тамойиллари қуйидагилар: • турли касбга мансуб 5-10 та мутахассислардан иборат гуруҳ ишлайди; • ушбу гуруҳ аъзолари иложи борича руҳий ва жисмоний жиҳатдан ўзларини эркин сезишлари лозим; • ечимга оид таклиф этилаётган ғояларни танқид қилиш таъқиқланади. Бошқалар бераётган ғояни фақатгина ривожлантириш, мақташ мумкин ёки унинг ўрнига ўз ғоясини таклиф этиш лозим; • ҳар қайси ғоя, гарчанд у ғаройиб ва маъқул келмаслигига қарамай «ақлий ҳужум»нинг бошланғич даврида унга баҳо берилмайди ва ҳамма фикрлар ёзиб борилади; • ғоя муаллифи кўрсатилмайди; • иш тугагандан сўнг ҳамма таклиф этилган ғоялар мантиқий тарзда тартибга келтирилади ва экспертлардан иборат гуруҳда муҳокама этилади. Учинчи босқич: йиғилган ғояларни баҳолаш, мақбул фикрларни саралаш Аввалига ҳар бир ғоянинг ижобий томонини баҳолаб чиқиш, сўнгра унинг самарадорлигини, амалга ошириш имкониятини, харажатли томонлари ва бошқа ўлчамларини аниқлаб олиш зарур. Шу билан бирга, ушбу ғоянинг танланиши оқибатида юз берадиган хавф баҳоланар экан, афсуски кўпчилик раҳбарлар учун айни шу мезон етакчи ўринга чиқиб қолади. Бунда таклиф этилаётган ғоя четда қолиб, бошқа йўналиш танланса, масала ечими тамоман бошқа тус олади ва гуруҳбоши берк кўчага кириб қолади. Бунда қайси иш, қандай муддатда ва кимнинг иштирокида бажарилиши керак, деган саволларга жавоб олинади. Қарорни амалга оширишга жалб этилувчи ишчи гуруҳи, умумий режани ва унга оид амалий ҳаракатларни аниқ тасаввур эта олиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |