Бошқарувда қарор қабул қилиш ва ундаги асосий ёндашувлар. Қабул қилинувчи қарор турлари


Download 454.05 Kb.
bet2/5
Sana25.01.2023
Hajmi454.05 Kb.
#1119612
1   2   3   4   5
Bog'liq
Boshqaruvda qaror qabul qilish

Учинчи даража:

  • Мослашувчан Муаммони идентификациялаш. Муаммони тизимли равишда ечиш. Ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Мавжуд ҳавфларни таҳлил этиш
  • Тўртинчи даража:

  • Инновацион Ижодий бошқариш. Стратегик режалаштириш

Қарор қабул қилиш босқичлари

1 – муаммони ўрганиш;

2 – ғоялар ишлаб чиқиш;

3 – маъқул келувчи ғояларни ажратиб олиш;

4 – янгиликни жорий этишни режалаштириш;

5 – қайта алоқа ва таҳлил.

Биринчи «Муаммони ўрганиш» босқичидаги асосий вазифалар:

1 – вазифа:

Биринчи вазифа «Муаммони қўйиш» деб аталиб, унда ушбу масала бўйича қандай қийинчиликлар борлиги аниқланади ва муаммонинг мазмуни тушунилади. Агар ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо нотўғри тушунилса, ҳамма бўлажак ҳаракатлар ва молиявий харажатлар зое кетади, шунинг учун ҳам муаммони аниқ тасаввур этиб олиш бошланғич босқичнинг асосий вазифасидир. Кўп ҳолларда масалани нотўғри акс эттиришга малакасизлик, касбий билимнинг камлиги, шунингдек, мазкур тоифадаги масалаларни ҳал эта олишга тайёр эмаслик, ҳамда баъзи бир муаммо ва ечимларнинг «юқоридан туширилганлиги» сабаб бўлиши мумкин.

Муаммони қўйиш қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:

1. Муаммо табиатини, ундаги қийинчиликни англаш.

2. Муаммо ечими орқали қандай мақсадга эришиш лозимлигини аниқлаш.

3. Мақсадга эришилган тақдирда қандай белгилар, кўрсаткичлар мавжуд бўлишини аниқлаб олиш.

Биринчи «Муаммони ўрганиш» босқичидаги асосий вазифалар:

2 – вазифа:

Мажбуриятларни тақсимлаш. Раҳбар доимо ҳамма муаммоларни ўзи ҳал эта олмайди, шунинг учун ҳам бу босқичда у баъзи-бир мажбуриятларни малакали мутахассис ихтиёрига топширгани маъқул. Мутахассис, бу босқичда, мазкур муаммо юзасидан барча маълумотларни йиғиш ва масалани ҳар томонлама ўрганиш билан шуғулланади.

Биринчи «Муаммони ўрганиш» босқичидаги асосий вазифалар:

3 – вазифа:

маълумотлар йиғиш, муаммоли вазиятнинг информацион моделини яратиш. Бунда нафақат «ўзининг» маълумотлари, балки, мухолифлар, рақобатдош томонларнинг ҳам маълумотини ҳисобга олиш лозим. Баъзи бир пайтда мухолифлар, улар берган маълумот камситилади, инкор этилади ва унга эътибор берилмайди. Бу эса мутлақо хатодир. Маълумот йиғишда унга масъул шахс, ушбу муаммо юзасидан чуқур билимга эга экспертлар фикрини ўрганиши ўта муҳимдир.


Download 454.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling