Бошқарувда қарор қабул қилиш ва ундаги асосий ёндашувлар. Қабул қилинувчи қарор турлари


Бешинчи босқич - қуйидаги амалий тадбирларни ўз ичига олади


Download 454.05 Kb.
bet4/5
Sana25.01.2023
Hajmi454.05 Kb.
#1119612
1   2   3   4   5
Bog'liq
Boshqaruvda qaror qabul qilish

Бешинчи босқич - қуйидаги амалий тадбирларни ўз ичига олади:

V – босқич қуйидаги амалий тадбирларни ўз ичига олади:

  • қабул қилинган қарорни, режа ва ҳаракатни амалга ошириш;
  • амалга оширилган ҳаракат ва натижаларни янада яхшилаш мақсадида назорат этиш;
  • зарур бўлган тақдирда қарорни такомиллаштириш, яъни «муаммони ўрганиш» босқичига ёки ғоя яратиш ва бошқа оралиқ босқичга қайтиш.

Қарор қабул қилишга таъсир қилувчи психологик омиллар

Қарор қабул қилишнинг уч таркибий қисми:

Қарор қабул қилишнинг уч таркибий қисми:

  • Раҳбар тўғри қарор қабул қилиши ва уни самарали равишда жорий этиш учун психологик жиҳатдан ҳам маълум амалларга риоя қилиши, раҳбар муаммоли вазият ҳақида маълумот йиғиши керак.
  • Муаммо ҳақида бирламчи тасаввур - информацион модел яратилишига асос бўлади. Бу моделнинг ҳақиқатга ва мавжуд вазиятга қанчалик мослиги олинаётган маълумотнинг тўла-тўкислиги, ҳар томонламалигига боғлиқ.
  • Информацион модел таҳлил этилиши ва қўшимча маълумотлар билан бойитиш натижасида раҳбар онгида концептуал модел, яъни вазият ҳақидаги узил-кесил қараш шаклланади. Концептуал модел ўз ичига информацион моделдан шаклланган фикр ва ҳиссиётларни, шунингдек раҳбарнинг ўтмиш шахсий тажрибаси, билимларини қамраб олади. Раҳбар мавжуд вазиятнинг моҳиятини тушунган пайтда концептуал модель шаклланди дейиш мумкин.

Вазиятларга қараб бошқарув қарорларини қабул қилиш турлари:


Аниқлик вазиятларида қабул қилинувчи қарорлар
Аниқлик вазиятида қарор қабул қилиш аввалги тажрибага асосланишни тақозо этади. Мазкур шароитда инсон тажрибаси ҳамда билимлари, вазиятни ҳал этиш манбаи бўлиб ҳисобланади ва табиийки, қарор қабул қилиш ҳолатида ишонч ва тезкорлик ҳукм суради.
Ноаниқлик вазиятларида қабул қилинувчи қарорлар
Ноаниқлик вазиятида эса раҳбардан вазиятга ижодий ёндошиш талаб этилади. Маълум миқдорда ўз интуициясига асосланиш изланувчан шахс учун янги имкониятлар туғдиради.

Download 454.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling