Бошланғич синф табиатшунослик дарсларида инновацион педагогик


нинг фикрлаши, оптимал қарор қабул қилиш малакаси, ком­


Download 2.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana19.09.2023
Hajmi2.18 Mb.
#1681578
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
boshlan-ich-sinf-tabiatshunoslik-darslarida-innovatsion-pedagogik-tehnologiyalardan-foydalanish-metodikasi

нинг фикрлаши, оптимал қарор қабул қилиш малакаси, ком­
муникатив қобилиятлари, эстетик тарбияси, касбий мала­
ка ва кўникмалари, ахборот олиш маданияти ривожланиши­
ни таъминлайди.
Ҳозирда таълим муассасалари замонавий 
компьютер, ахборот-коммуникация техноло-
гиялари асосида жиҳозланиши педагоглар-
нинг ўз меҳнат фаолиятларига янгича ёнда-
шувларни талаб этади. Уларнинг жорий этили-
ши педагогни ўқув жараёнида таълим восита-
лари асосида фаолият доирасининг чек ла ни-
шига эмас, балки унинг вазифалари ва роли-
нинг ўзгариши, педагогик фаолият мукамма-
лашувига олиб келади.
Инновация (инглизча innovatio сўзидан 
олинган) – янгилик яратиш, янгилик демакдир. 
Демак, анъанавий таълимдаги каби бир хил 
андазалар асосида эмас, балки янгиликлар 
асосида таълим жараёнининг таъсирчанлиги-
ни оширишга қаратилган иш шаклидан фой-
даланиш инновация демакдир. Таълимда пе-
дагогик технологияларга асосланиш ва инно-
вацияга интилиш, ўқувчиларни фаоллашти-
ришга қаратилган турли интерактив ме тод-
лардан фойдаланиш таълим мақсадини сама-
рали амалга оширишга ёрдам беради.
Дарҳақиқат, таълим муассасасида иннова-
ция жараёнларини ташкил этишнинг педаго-
гик шартлари сифатида қуйидагилар санаб 
ўтилади: 
1. Инновацион фаолиятнинг ўзига хос ху-
сусиятларини акс эттирувчи назарий-педа-
гогик қоидалар мажмуини ишлаб чиқиш.
2. Таълим муассасасининг илмий тадқиқот 
салоҳиятини шакллантириш.
3. Инновацион фаолиятни ташкил этишни 
таъминлашнинг асосий шартлари, алоҳида 
бошқарув жиҳатлари, яъни мазкур фаолиятни 
ташкил этишга йўналтирилган, янгиланган 
бошқарув тизимини шакллантириш.
Ўқитувчиларни таълим тизимидаги иннова-
цион жараёнларга ва инновацион фаолиятга 
тайёрлаш ўзига хос педагогик муаммо бўлиб, 
унинг асосида ўқитувчининг ўз-ўзини касбий 
ривожлантиришга интилиши, инновацион жа-
раёнларнинг аҳамиятини англаши, ўзгаришлар 
ва янгиликларнинг мазмун-моҳиятини тушу-
ниши ва мантиқан зарурлигини қабул қилиши 
каби омиллар ётади.
Ривожланган педагогик технология ўқитув-
чига ўзини педагогик фаолиятда чуқурроқ ва 
яққолроқ кўрсатиш, болалар билан муомала 
қилганда ўз шахсиятидаги касбий жиҳатдан 
барча яхши аҳамиятли нарсаларни очиб бе-
ришга ёрдамлашади. Мукаммал педагогик 
тех нология педагогнинг вақти ва кучини ижо-
дий иш учун бўшатиб беради. Педагогик ўзаро 
таъсир кўрсатиш жараёнида болалар билан 
муомала қилишда зарур сўзни топиш ёки 
муваффақиятли чиқмаган гап оҳангини тушун-
тиришга ўз фикрини чалғитмаслик имконини 
яратади
1
.
Замонавий таълимни амалга оширишнинг 
яна бир зарурий шарти ўқув фанлари бўйича 
ахборот манбалари, шу жумладан, янги ахбо-
рот технологияларининг тез ва қулай фойда-
ланиш имконини берувчи турларидан ҳар бир 
ўқувчи ва ўқитувчи эркин фойдалана олади-
ган шароит яратишдан иборат. Яъни ҳозирда 
сифатли таълим бериш учун анъанавий икки 
томон – ўқитувчи ўқувчига зарур ахборотлар-
ни етказиб турувчи хизматдан иборат фаоли-
ятни ташкил қилиш зарур. Бу йўналиш ахбо-
рот технологияларини таълим-тарбия жараё-
нига жорий қилиш йўналиши деб номланади. 
Шу ахборотларни ўқувчилар тушуна оладиган 
мантиқий шаклларда ифодалаш ўқувчи билан 
ўқитувчининг вербал мулоқотини ташкил 
қилади.
Шунингдек, инновацион жараёнларнинг 
муҳим хусусияти шундаки, улар таълим тизи-
мидаги долзарб вазифаларни самарали ҳал 
қилишга кўмаклашиши керак. Аксарият 
ҳолларда бунга етарли эътибор берилмайди, 
натижада янгиликларнинг ўқувчилар томони-
1
Ғафурова Н.В. ва бошқалар. Педагогик технология 
тузилиши. // Узлуксиз таълим тизимида инновация тех-
нологияларидан фойдаланиш. Мақолалар тўплами. – Т.: 
«Фан», 2009. -25-26-б. 
35
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling