Бошланғич синф табиатшунослик дарсларида инновацион педагогик


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 2.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana19.09.2023
Hajmi2.18 Mb.
#1681578
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
boshlan-ich-sinf-tabiatshunoslik-darslarida-innovatsion-pedagogik-tehnologiyalardan-foydalanish-metodikasi

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 6
Педагогик инновацион фаолият ўқитиш ти-
зимини бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтка-
зишга олиб келувчи янгиликни тарқатиш жа-
раёнидан иборат. Инновацион таълим энг са-
марали шакл, восита, методлар, усулларни из-
лаш янги ғояларни яратиш натижасида юзага 
келади. Шунинг учун инновация таълим эво-
люциясининг муҳим элементи ҳисобланади. 
Бошланғич синфларда табиатшуносликни 
ўқитишни инновацион методлардан фойдала-
ниб ташкил этиш учун аввало дарснинг режа-
си ва лойиҳаси аниқ ишлаб чиқилиши лозим. 
Ўқитувчи ўзининг иш шакл лари ва ўқувчи-
ларнинг кўникмалар эгаллаш жараёнидаги 
иш лар доирасини аниқ белгилаб олиши ло-
зим. Шунингдек, у қандай ўқитиш методлари-
дан фойдаланиши ҳам муҳим аҳа миятга эга. 
Метод танлашда кўпроқ интерактив метод-
ларга эътибор қаратиш таълим самарадорли-
гини оширади
1
.
Интерактив машғулотнинг асосий методла-
ри: интерактив семинар, тренинг, ақлий ҳу-
жум, ишчанлик ўйини, ролли ўйин, муҳокама, 
баҳс, мунозара, танқидий фикрлаш, бумеранг, 
пресс, интервью, занжир, синквейн, пинборд, 
инсерт, суратли диктант, музёрар ва бош-
қалар. 
Таъкидлаш жоизки, интерактив машғулот-
ларда шакл ва методлар биргаликда мавжуд 
бўлиб, уларни шартли равишдагина ажратиш 
мумкин. Интерактив машғулотлар аниқ режа-
лаштирилган ҳолда дарс мақсадини белгилаб, 
дарс лойиҳаси ва алгоритми ишлаб чиқил-
ганидан кейингина амалга оширилади.
Интерактив методларнинг барчасида ҳам 
ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти ўртасидаги ҳам-
корлик, ўқитувчининг таълим жараёнидаги 
фаол ҳаракати кўзда тутилади. Масалан, би-
рор-бир мавзуни ўргатишда уни моделлашти-
риш қисмида ўқитувчи ўқувчиларга моделни 
намойиш қилиш олдидан «Ақлий ҳужум» ме-
тодидан фойдаланиши мумкин. Яъни ўқув-
чилар қўйилган муаммони қандай тушуниш-
лари ва кўникмани қандай эгаллашлари мум-
кинлиги улардан сўралиб, уларнинг фикрлари 
умумлаштирилади. Бунда ўқувчилар фикри 
мутлақо танқид қилинмайди. Амалий қисмда 
1
Норбўтаев Х., Эшқувватов Ш. Бошланғич синфлар-
да дидактик ўйинли таълим технологияларидан фой-
даланиш самарадорлиги. // «Замонавий таълим», 2015, 
6-сон. -67-68-б.
ўқитувчи «Ҳамроҳингга ўргат» методидан 
фой да ланиши мумкин. Бу метод дарсни опти-
мал ташкил этишга имконият яратиб, ўқув-
чиларни ўз фаолиятини танқидий назорат 
қилиш ва хатоларни бартараф этишга ўрга-
тади. Уни қўллаш қуйидагича бўлади.
Синф биринчи ва иккинчи ҳамкор қисм-
ларга бўлинади. Дарсни ўтиш моделидан фой-
даланиб биринчи ҳамкор иккаласига, иккинчи 
ҳамкор эса биринчисига моделдаги қисмларни 
ўргатади. Ўқитувчи ўқувчиларга таълим ме-
тодлари воситасида модель қисмларини аввал 
тушунтиради, кейин кўрсатади. Ўқувчилар 
ўқи тувчи айтган ва кўрсатганларини такрор-
лайдилар ва бажарадилар.
Ўқитувчи синфни назорат қилиш учун ўзига 
икки нафар ҳамкорни танлайди. Ўқитувчи ўз 
ҳамкорларига моделни босқичма-босқич ба-
жартириб кўради, тушунмаганларини тушун-
тириб, ўрганишига ёрдам беради. Ўқитувчи 
синфдаги ҳамкорларига биринчи қисмни бир-
бирларига ўргатишлари ва бажаришларини 
айтади. Уларнинг ишларини назорат қилиб, 
камчиликларини бартараф этишга ёрдамла-
шади.
Бу иш усули моделнинг бошқа қисмларини 
ҳам бажаришда давом этади. Бу ўқувчиларни 
бир-бирига ва ўзига талабчан бўлишига, хато-
ларни ўз вақтида бартараф этиш, ишни 
танқидий баҳолашга ўргатади.
Тушунчаларни текширишда ўқитувчи турли 
интерактив методлар: «Бумеранг», «Чархпа-
лак», «Ақлий ҳужум» ва бошқалардан фойда-
ланиши мумкин. Жумладан, «Чархпалак ме-
тоди»да ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, улар-
га топшириқлар ёзилган варақа тарқа тилади. 
Масалан, «Гулли ўсимликлар ҳақида маълумот 
беринг». Ўқувчилар топшириқни бажарганла-
ридан кейин уларнинг ишлари гуруҳдаги бош-
қа ўқувчиларга тарқатилади. Улар тегишли 
ўзгартиришлар киритганларидан кейин яна 
бошқа ўқувчиларга берилади ва шу тарзда 
ўқувчиларнинг ҳар бирининг иши гуруҳдаги 
барча ўқувчилар қўлидан ўтади ва охири ўзига 
қайтади, ҳар бирлари ўз нуқтаи назаридан 
ишга ўзгартиришлар киритишлари мумкин. 
Кейин ўқитувчи тўғри жавобни кўр сатади. Бу 
усулда ўқувчилар ижодий фикрлаш, ўз фик-
рларини эркин баён этиш ва ўз камчиликла-
рини билиш имкониятига эга бўладилар.
37
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling