Бошланғич синф табиатшунослик дарсларида инновацион педагогик


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 2.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana19.09.2023
Hajmi2.18 Mb.
#1681578
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
boshlan-ich-sinf-tabiatshunoslik-darslarida-innovatsion-pedagogik-tehnologiyalardan-foydalanish-metodikasi

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 6
дан ўзлаштирилиши расмиятчиликка айлана-
ди 
1

Инновацион таълим ва инновацион жара-
ёнлар қуйидаги иккита вазифани ҳал этишга 
қаратилган: 
1. Воқеаларни олдиндан кўра билиш, шахс-
нинг ўзини реал воқеликдаги ва кейинги иж-
тимоий касбий фаолиятидаги ролини англаб 
етиш қобилиятини таркиб топтириш; шахснинг 
онгли, олдиндан англаб етилган муқобиллари, 
умумий хулқ-атвори, ишонч-эътиқоди, ахло-
қий қадриятлари, умуман дунёқарашини 
шакл лантиришга йўналтириш.
2. Маҳаллий ташкилий-бошқарув даража-
сидан тортиб, глобал даражагача, шахсга иж-
тимоий аҳамиятга ҳамда касбий қимматга эга 
бўлган муҳим қарорларни қабул қилиш 
жараёни да фаол иштирок этиш имконини бе-
рувчи «қатнашиш» тамойилини рўёбга чи-
қариш. 
Таълимни ташкил этиш ва йўлга қўйиш бо-
расидаги ўзгаришлар инновацион педагогик 
технологияларга асосланган интерфаол усул-
ларни юзага келтирди. Интерактив метод – 
ўзаро ҳаракат, яъни ҳамкорлик асосида 
ўқитиш демакдир. Интерфаол усуллар эркин 
фикрлайдиган, 
мустақил 
изланадиган 
ўқувчиларнинг илмий салоҳиятини шакллан-
тиришга йўналтирилганлиги билан эътиборга 
лойиқдир. Таълим беришнинг бу усулида 
ўқитиш жараёнидаги асосий иш ўқувчилар то-
монидан амалга оширилиши, улар таълимнинг 
объекти эмас, балки субъекти, яъни худди 
ўқитувчи каби ижрочиси бўлиши кўзда тути-
лади. Интерфаол усуллар асосида ўқитувчи 
билан ўқувчиларнинг биргаликдаги ишлаши-
гина эмас, балки таълим олаётган ўқувчи-
ларнинг ўзаро ҳамкорликда дидактик фаолият 
кўрсатиши туради. Демак, интерфаол усуллар 
таълим мазмунининг тўлиқ ўзлашти рилишида 
ўқувчиларнинг ўзаро бир-бирлари ва ўқитув-
чилар билан биргаликда фаолият кўрсатиш-
лари кўзда тутилади.
Интерфаол усуллар таълим жараёнида қат-
нашаётган ҳар бир ўқувчининг фаоллигига 
асосланади.
1
Халиков И., Халикова П. Таълим тизимида педаго-
гик технологияларни қўллаш. // «Узлуксиз таълим ти-
зимида инновация технологияларидан фойдаланиш». 
Мақолалар тўплами. – Т.: «Фан», 2009. -5-6-б.
Бу усуллардан фойдаланилганда билим 
олиш ўқувчи учун қизиқарли ҳаётий фаолият-
га айланади. 
Интерфаол усуллар қўлланилганда ўқув-
чилар ўқитилмайди, балки уларнинг ўзлари 
ўқитувчи билан биргаликда муайян йўналиш 
ва миқдордаги билимларни мустақил ўзлаш-
тиришади.
Бу ҳол айниқса бошланғич синф ўқувчи-
ларида эркин фикрлаш, мустақил изланишга 
рағбат пайдо қилади. 
Бу шаклда уюштирилган таълим жараёни 
қатнашчилари ўзаро бемалол тортишадилар
ўқув материалини буюрилганидай эмас, балки 
ўзлари хоҳлагандай янги билимларни муста-
қил ўзлаштирадилар. Таълим жараёни қатнаш-
чилари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда иш-
лайдилар. Ўқув топшириқлари алоҳида бир 
ўқувчига эмас, балки кичик гуруҳнинг барча 
аъзоларига берилади. Ўқувчиларда жамоа 
туйғусини шакллантиради ва уларнинг ташаб-
бускорлигини орттиради.
Интерфаол усуллар ўз-ўзидан тасодифан 
пайдо бўлиб қолган эмас. У ХХ асрнинг сўнгги 
чорагида юзага келди. Таълимни интерфаол 
усулда ташкил этиш учун инсоният тафаккури 
муайян юксакликка кўтарилиши, илму фан-
нинг тараққиёти ўзининг авж нуқтасига юкса-
лиши лозим эди. Энг муҳими, инсоннинг та-
факкур тарзида интерфаол таълимга эҳтиёжи 
пайдо бўлиши лозим эди.
Замонавий инновацион педагогик техноло-
гиялар таълим жараёнини муккамал лойиҳа-
лаштириш, аниқ масалалар қўйиш, режалаш-
тирилган натижаларни амалга оширувчи 
узвий боғланган мажмуа ҳисобланади. Шун-
дай экан, таълим-тарбияга эътибор бермасдан 
туриб, келажагимиз бўлган навқирон ва соғ-
лом авлодни, билимли, саводли ёшларни та-
саввур қилиб бўлмайди.
Инновация муҳим аҳамиятга эга, у тизимли 
янгиликлардан иборат бўлиб, улар турли та-
шаббус ва янгиланиш асосида юзага келади 
ҳамда таълимнинг тадрижий равишда ташкил 
топиши учун истиқболли ҳисобланади, шу-
нингдек, таълим муҳитининг ривожланишига 
ижобий таъсир кўрсатади
2

2
Жуманиёзова М.Т. Ўқитувчиларни таълимдаги инно-
вация жараёнларига тайёрлаш муаммолари. // «Узлуксиз 
таълим тизимида инновация технологияларидан фойда-
ланиш». Мақолалар тўплами. – Т.: «Экстремум пресс». 
2010. -246-б.
36
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling