Бошланғич синф табиатшунослик дарсларида инновацион педагогик


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 2.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana19.09.2023
Hajmi2.18 Mb.
#1681578
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
boshlan-ich-sinf-tabiatshunoslik-darslarida-innovatsion-pedagogik-tehnologiyalardan-foydalanish-metodikasi

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 6
Саволлар:
1. Табиатнинг бизга берган туҳфаси нима?
2. Одамлар қандай ҳатти-ҳаракатлари би-
лан табиатга зарар етказмоқдалар?
3. Табиатни муҳофаза қилиш учун нималар 
қилиш керак?
Топишмоқлар:
1. Зар гилам, зар-зар гилам,
Кўтарай десам, оғир гилам.
2. Ерга тушса, лой қилар, 
Бу оламни бой қилар.
3. Ўйиб олдим, изи йўқ.
Ўқувчиларнинг жавоблари текширилиб, 
фаол ўқувчилар рағбатлантирилади. Кейин 
мониторда ҳар бир гуруҳ учун муаммоли са-
воллар намойиш этилади.
1-гуруҳ: Ўртоғингиз махсус қуроли билан 
қуш овламоқда. Бу вазиятда сизнинг ҳара-
катингиз.
2-гуруҳ: Тасаввур қилинг, мактабдан уйга 
қайтаётганингизда кўчада бир гуруҳ болалар 
хазонга ўт қўймоқчи бўлиб турибди. Бундай 
вазиятда қандай йўл тутган бўлардингиз?
3-гуруҳ: Уйда укангиз ёки синглингиз сув-
дан фойдаланиб, уни ўчирмасдан ўз ишида 
давом этяпти. Сув эса беҳудага оқиб кетяпти. 
Бу ҳолатда нима қилиш керак?
Гуруҳлар ўз фикрларини қоғозга ёзадилар 
ва ўқиб берадилар. Сўнг ўқитувчи томонидан 
умумий хулоса қилинади.
VI. Дарсни якунлаш. Топшириқлар бўйича 
гуруҳлар йиққан баллар умумлаштирилади ва 
ғолиб гуруҳ аниқланади. Дарсда фаол 
қатнашган ўқувчилар баҳоланади.
VII. Уйга вазифа бериш. 
Мавзуни уйда ўқиб, тайёрланиш ва мавзу 
бўйича саволларга жавоб бериш.
Хулоса. Бошланғич синф «Табиатшунос-
лик» дарсларини янги педагогик ва инноваци-
он технологиялар асосида ташкил этиш муам-
мосини 
тадқиқ 
этишга 
йўналтирилган 
тадқиқотларнинг мавжуд ҳолатини ўрганиш 
ва тадқиқот доирасида амалга ошириладиган 
илмий фаолиятнинг моҳиятини ойдинлашти-
риш, ўқувчиларнинг назарий билими, амалий 
кўникма ва малакаларини янада такомиллаш-
тиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Download 2.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling