Boshqaruv hisobi
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
boshqaruv hisobi fani boyicha
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бюджетлаштириш
- Режалаштириш.
8-МАВЗУ. БЮДЖЕТЛАШТИРИШ. ЧЕТЛАНИШЛАР ҲИСОБИ. МОСЛАШУВЧАН БЮДЖЕТНИ ТАРКИБИ ВА УНИ ТУЗИШ РЕЖА: 1. Бюджетлаштириш ва унинг корхона фаолиятини режалаштиришда тутган ўрни. 2. Бош бюджет, унинг таркиби ва тузиш тартиби. 3. Мослашувчан ва статик бюджет, уларни тузиш асослари. 4. Корхонанинг ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш. 5. Харажатлар ва маҳсулот таннархини режалаштиришнинг хусусиятлари. 1. Бюджетлаштириш ва унинг корхона фаолиятини режалаштиришда тутган ўрни «Бюджет» атамаси кенг маънода, давлат миқёсида иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, ялпи ички маҳсулотнинг қийматини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижасида ҳукумат ихтиёрида марказлашган пул фондларининг, корхоналар ихтиёрида эса марказлашмаган пул фондларининг шаклланиши ва улардан оқилона фойдаланишни англатади. Тор маънода эса, «бюджетлаштириш» атамаси ҳали бизнинг иқтисодий адабиётларда атрофлича ёритилмаган, чунки корхонанинг доимий асосга қўйилган комплекс режалаштириш, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили тизими шу пайтгача фақатгина бизнес-режалаштириш билан чекланган эди. Тараққий этган мамлакатлар бошқарув ҳисобида режалаштириш жараёнини таърифлаш учун «бюджетлаштириш» атамасидан кенг фойдаланилади. Бюджетлаштириш корхонанинг маълум даврга мўлжалланган молиявий- хўжалик фаолиятини режалаштириш ҳисобланади. Бюджетлаштиришнинг афзаллиги корхона моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларини узоқ, қисқа ва ўрта муддатли режалаштириш, рақобатчиларнинг хатти-ҳаракати, ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган бозор талабларини ўрганишда ўз ифодасини топади. Бюджетлаштиришда асосий эътибор маҳсулот, иш ва хизматларни сотишдан олинадиган даромад (фойда) ҳажмини тахминлашга қаратилади. Бюджетлаштиришнинг қуйидаги ижобий жиҳатлари мавжуд: корхонанинг асосий мақсадини таъминлашда хизмат қиладиган жараёнларни режалаштиради; алоҳида бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради; корхона бўлинмалари раҳбарларини ўз вазифаларини самарали амалга оширишларига кўмаклашади; корхона ходимларини ички тартиб-қоидаларга риоя қилишларини таъминлашга хизмат қилади; корхона алоҳида бўлинмалари раҳбарларини белгиланган режаларнинг бажарилиш даражасини баҳолашларида асос бўлади. Бюджетлаштириш жараёнида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш назарда тутилади: корхонанинг мақсадларига эришишини таъминловчи хўжалик муомалаларини режалаштириш; барча даражадаги раҳбарларни ўзлари жавобгар марказлар мақсадига эришишларида рағбатлантириш; турли хил бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш. Бунда бўлинмалар ходимларининг манфаатлари эътиборга олинади; корхона жорий фаолиятини назорат қилиш, белгиланган тартиб- қоидаларга амал қилинишини таъминлаш; жавобгарлик марказлари ва улар менежерлари олдига қўйилган режаларнинг бажарилишини баҳолашда асос вазифасини ўташ; менежерлар малакасини оширишда кўмаклашиш. Қуйида ушбу вазифаларга батафсилроқ тўхталамиз. Режалаштириш. Кўпчилик ҳолларда, бошқарув қарорлари бўйича режалар ишлаб чиқариш дастурини тайёрлаш жараёнида шакллантирилади ва бюджетларни тузишда мазмунан аниқлаштирилади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling