BoshqaruvTahlili JumaevaG. doc


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/70
Sana19.10.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1709669
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   70
Bog'liq
portal.guldu.uz-Бошкарув тахлили

13.3. Ишлаб чикаришни кенгайтиришга реал инвестицияларнинг 
куйиш ресурслардан тижорат максадида фойдаланишнинг мухим омили 
булиб хисобланади. Реал инвестиция деб, асосий фондларга 
ва 
айланма маблагларга инвесторлар томонидан куйиладиган барча 
турдаги маблагларга айтилади. Хозирда Узбекистон Республикаси халк 
хужалиги тармокларини таркибий кайта куриш учун янги техика ва 
технология хамда катта хажмдаги курилиш ишларини амалга ошириш 
зарурлиги сабабли реал инвестицияларга булган эхтиёж тобора ошиб 
бормокда. Ишлаб чикаришни кенгайтириш учун сарфланадиган 
инвестция сармоялари тахлилининг мухим объектларидан бири капитал 
куйилмалардир. Унинг таркибига курилиш-монтаж ишларининг 
киймати, асбоб-ускуналар харажати, инструмент ва инвентарларни 
сотиб олиш учун сарфлар, бошка йирик ишлар ва харажатлар (лойиха-
кидирув ишлари, курувчи ташкилотларнинг бошкарув харажатлари ва 
бошкалар) киради. Капитал куйилмаларни тахлил этиш, куйидаги уч 
мухим вазифани хал этиш имконини беради: 
1. Режа топширикларининг бажаралишини бахолаш. 
2. Режа бажарилишига таъсир этадиган корхона фаолиятига 
боглик ва боглик булмаган омилларни урганиш. 
3. Капитал куйилмалар самарадорлигига бахо бериш ва унинг 
имкониятларини урганиш. 


www.qmii.uz/e-lib 
120 
Имкониятлардан фойдаланишда капитал ишларнинг энг самарали 
йуналишини белгилаб олиш ва хар бир сумлик сармояга тугри 
келадиган иш хажми курсаткичини энг юкори даражага кутариш
куйилган маблагларнинг копланиш муддатларини кискартириш, 
харажатлар сарфини назорат килишга алохида эътибор берилади. 
13.4. Инвестицион лойихалар ва уларни иктисодий асослашда 
молиявий тахлил мухим рол уйнайди. Бунда, мавжуд лойихаларнинг 
бахоланиши ва самарадорлиги, хаётийлиги, окланувчанлиги ёки 
таваккаллилиги юзасидан инвестицион ечимлар белгиланади. 
Инвестицион лойихалар молиявий тахлилининг максади ва унинг 
урганиш доирасини инвестицион фаоличт тушунчасига берилган 
таърифдан хам куриш мумкин. Инвестицион фаолият шундай 
фаолиятки, бунда иктисодий ресурслардан келгусида фойда олиш 
максадида инвестицияларни узок муддатга банд этиш тушунилади. 
Инвестицион лойихаларнинг молиявий ёки иктисодий тахлилида худди 
шу фойда олиш максади, имкониятлари башорат килинади, илмий 
ечимларнинг тугрилиги ва хаётийлиги белгиланади. Тахлилда ЮНИДО 
усули буйича капитал сармоялар самарадорлигини бахолаш мезонлари 
урганилади. 
Инвестицион 
лойихалар 
молиявий 
тахлилининг 
асосий 
вазифаларига куйидагилар киритилади: 
Ø лойихаларнинг ишончлигини тахлил этиш; 
Ø лойихалаштирилган инвестицион дастурда даромад ва 
харажатларни тахлил этиш асосида имкониятлар ва уларнинг 
реализациясини бахолаш; 
Ø соф кирим ва чикимлар, лойихаларнинг иктисодий нафлиги, 
фойдалилиги, 
инвестицион 
фаолият 
самарадорилигини 
бахолаш; 
Ø инвестицион карорлар кабул килишда капитал сармоялар 
кийматининг узгаришига таъсир этувчи омилларни урганиш ва 
х.к. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling