Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


унумдорлигини баҳолашнинг ҳозирги ҳолати (Адабиётлар шарҳи)»


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/45
Sana12.11.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1769217
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45
Bog'liq
Abdurakhmonov-N.Yu avtoref

унумдорлигини баҳолашнинг ҳозирги ҳолати (Адабиётлар шарҳи)» деб 
номланган биринчи боби икки бандга бўлинган бўлиб, биринчи банди 
«Суғориладиган ва лалми тупроқларнинг ўрганилиш ҳолати» деб номланиб, 
унда республикамиздаги турли тупроқ-иқлим шароитларида шаклланган ва 
ривожланган баландлик минтақасининг лалми жигарранг, суғориладиган ва 
лалми бўз тупроқлари ҳамда саҳро минтақасининг суғориладиган тупроқлари 
хосса-хусусиятлари ва унумдорлигига таъсир этувчи тупроқ ҳосил қилувчи 
омиллар ва шароитларни ўрганиш, уларнинг унумдорлигини сақлаш, қайта 
тиклаш ва маҳсулдорлигини ошириш ҳамда муҳофазалашга қаратилган 
илмий ишларнинг натижалари келтирилган.
Иккинчи банди «Тупроқ унумдорлигини баҳолаш ишлари ва услубий 
қўлланмалар таҳлили» деб номланиб, унда тупроқлар унумдорлигини 
баҳолаш масалалари, мақсад ва изланиш вазифаларидан келиб чиқиб, чет 
элда ва Ўзбекистонда тупроқларни сифат жиҳатдан баҳолаш бўйича 
ўтказилган тадқиқотлар, яратилган регионал услубий қўлланмалар ва 
улардаги мавжуд камчиликлар атрофлича таҳлил этилган. Адабиётлар 
таҳлилининг сўнгида республикамизда баҳоланадиган объектнинг жуда 
мураккаб эканлиги, мустақиллик йилларида фермерлик ҳаракати кескин 
кучайиб, суғориладиган ва лалмикор ҳудудларда фермер хўжаликлари 
ташкил этилганлиги боис, уларни аниқ кадастр маълумоти билан таъминлаш 
учун тупроқ унумдорлигини баҳолаш бўйича мавжуд услубларни 
такомиллаштириш долзарб масала эканлиги хулоса қилинган. 
Диссертациянинг «Суғориладиган ва лалми тупроқларнинг табиий-
тарихий шароитлари» деб номланган иккинчи бобида республикамизда 
тупроқларнинг географик тарқалиши, иқлими, геологик-геоморфологик 
тузилиши, рельефи, гидрогеологияси ва гидрологияси, ўсимликлар дунёси ва 
инсон фаолияти тўғрисида маълумотлар келтирилган. 
Ўзбекистон ҳудуди шимолдан жанубга ва ғарбдан шарққа бир неча 
юзлаб
километрга чўзилиб, тоғ, тоғ олди, тоғ ости кенг тўлқинсимон текисликлари, 
учламчи платолар, аллювиал-дельта ва кенг чўл текисликлари турли геологик 
тузилишларда, гидрогеологик шароити ва тупроқ пайдо қилувчи жинслари 
хилма-хиллиги, шунингдек ўсимликлар қоплами ва гидротермик режимларни 
турлилиги билан тавсифланиб, республикамизда турли тупроқ типларини 
ривожланишига сабаб бўлган. Ҳар бир минтақа тупроқлари ўзларининг 
хосса-хусусиятлари, экологик-мелиоратив ҳолати ва унумдорлик даражаси 
билан бир-биридан фарқланади. Тупроқ пайдо қилувчи омиллар 
тупроқларнинг 
вужудга 
келиши, 
шаклланиши, 
ривожланиши 
ва 
эволюциясига ўзига хос таъсир қилади ва бу маънода улар тенг 
аҳамиятлидир. Уларнинг ҳар бири тупроқ ва уни ўраб турган атроф-муҳит 
ўртасида энергия ва модда алмашинувида ўзига хос роль ўйнайди. Шу билан 


14 
бир вақтда табиатда тупроқ пайдо қилувчи омиллар бир-бирлари билан 
чамбарчас боғланган бўлади. 
Диссертациянинг учинчи боби «Суғориладиган ва лалми тупроқларда 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling