Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


БОТАНИКА ИНСТИТУТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/45
Sana12.11.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1769217
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Abdurakhmonov-N.Yu avtoref

БОТАНИКА ИНСТИТУТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ 
УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ 
DSc.27.06.2017.В.39.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ АСОСИДА
БИР МАРТАЛИК ИЛМИЙ КЕНГАШ 
 
ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ 
ИНСТИТУТИ 
АБДУРАХМОНОВ НОДИРЖОН ЮЛЧИЕВИЧ 
СУҒОРИЛАДИГАН ВА ЛАЛМИ ТУПРОҚЛАР УНУМДОРЛИГИНИ 
БАҲОЛАШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ 
03.00.13-Тупроқшунослик 
БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ (DSc) 
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ 
Тошкент-2019 



 



КИРИШ (Фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси ) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда 
дунёда «қуруқлик умумий майдонининг 12% экин ерлари ҳисобланиб, у 
1600,0 млн/га, шундан 1300,0 млн/га (81%) лалмикор ҳамда 300,0 млн/га 
(19%) суғориладиган деҳқончилик ерларига тўғри келади. Ҳозирда адаптив 
деҳқончиликда фойдаланилаётган ерларнинг 23% юқори ва 53% яхши 
сифатга эга. Ривожланган мамлакатларда юқори сифатли ерларнинг ўртача 
улуши 32% ни, ривожланаётган мамлакатлар 28% ни ташкил этади»
1
. Шу 
сабабли дунёнинг барча мамлакатларида тупроқлар унумдорлигига салбий 
таъсир этувчи жараёнларни олдини олиш, унумдорлиги паст бўлган 
тупроқларнинг унумдорлигини тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш 
муҳим аҳамият касб этади.
Дунёда тупроқлар унумдорлигига таъсир этувчи шўрланиш, эрозия, 
дегумификация ва бошқа жараёнларни аниқлаш, уларни олдини олиш ва 
оқибатларини бартараф этиш, тупроқлар унумдорлигини баҳолаш, кам 
маҳсулдор ерларда тупроқлар унумдорлигини ошириш ва улардан самарали 
фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу 
борада, ер ресурсларидан самарали фойдаланишда тупроқларнинг 
мелиоратив ҳолатини яхшилаш, персоналлаштирилган қишлоқ хўжалигини 
юритиш орқали атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини сезиларли 
даражада камайтириш, тупроқ унумдорлигини барқарорлаштирган ҳолда 
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга доир илмий-
тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамизда суғориладиган ва лалми тупроқларнинг ҳозирги 
ҳолатини аниқлаш, экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини 
сақлаш, ошириш, муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича 
кенг қамровли илмий-тадқиқотлар олиб борилиб, муайян натижаларга 
эришилмоқда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017–2021 
йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришни муттасил ривожлаштириш, мамлакат озиқ-овқат 
хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив 
ҳолатини янада яхшилаш, пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни 
қисқартириб, экин майдонларини янада мақбуллаштириш, бўшаб қолган 
ерларга картошка, сабзавот, озиқ-овқат ва мойли экинларни, шунингдек янги 
интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш»
2
бўйича муҳим вазифалар 
белгилаб берилган. Шунинг учун ҳам республикамизнинг турли тупроқ-
иқлим шароитларидаги суғориладиган ва лалми тупроқларнинг хосса-
хусусиятларини аниқлаш, тупроқ унумдорлигини чегараловчи омиллар 
таъсирида юзага келаётган деградация жараёнларини олдини олиш, тупроқ 
унумдорлигини баҳолаш услубларини такомиллаштириш, тупроқ сифатини 
баҳолаш ва унумдорлик даражасини белгилаш муҳим аҳамият касб этади.
1
https://www. fao.org 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони 



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29-декабрдаги ПҚ-
2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-
3318-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини 
янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19-
июлдаги 530-сон «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур 
фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган 
вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада 
хизмат қилади. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling