Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
-расм. Ювилмаган ва турли даражада ювилган лалми тупроқлардаги гумус ва
Download 1.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdurakhmonov-N.Yu avtoref
3-расм. Ювилмаган ва турли даражада ювилган лалми тупроқлардаги гумус ва
озиқа элементларнинг заҳиралари (т/га ҳисобида) Диссертациянинг «Тупроқ унумдорлигини баҳолаш тамойиллари ва услублари» деб номланувчи бешинчи боби уч банддан иборат бўлиб, биринчи бандида «Тупроқ унумдорлигини баҳолаш тамойиллари» келтирилган. Республикамизда давлат ер кадастри тизимининг тузилиши, фермер хўжаликларини ташкил этилиши, тупроқ, унинг сифати, унумдорлик даражаси каби аниқ, илмий асосланган маълумотларни тақозо этади. Шунинг учун тупроқ қопламларини ўрганиш, жумладан, тупроқ унумдорлигини баҳолаш муаммоларини ечиш тупроқшунослар олдида турган энг муҳим 21 вазифалардан биридир. Диссертацияда бу борада республикамизда, МДҲ давлатларида ва хорижий мамлакатларда олиб борилган тупроқ унумдорлигини баҳолаш услубларининг асосий тамойиллари келтирилган. Тупроқларни бонитировка қилиш масалаларига 1950 йилларга келиб эътибор кучайган бўлиб, ана шу даврдан бошлаб, МДҲда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам тупроқларни сифат жиҳатдан баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказила бошланган. Тупроқ унумдорлиги унинг ҳамма хосса ва хусусиятлари йиғиндиси, баҳоланадиган объектнинг жуда мураккаблиги ҳамда унумдорлик атроф-муҳит билан боғлиқ ҳолда доимо ўзгариб турадиган кўрсаткичдир. Тупроқ унумдорлиги ўсимликларнинг ҳаёти учун зарурий шароит билан таъминлашини ҳисобга олиб, уни табиий, суъний, потенциал, самарали, нисбий, иқтисодий категорияларга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Диссертацияда тупроқ баҳолаш ишларида тупроқнинг қайси хусусият ва хоссалари параметрларига таяниш масаласи кенг таҳлил қилиниб, тупроқ унумдорлигини баҳолашда, унинг генетик хусусиятларига асосланиш лозимлиги ва бунда тупроқлар тўғрисидаги кўплаб маълумотларни умумлаштириш, хоссаларни қарама-қаршиликлар бирлигини статистика қонуниятлари асосида ифодалаш лозимлиги қайд этилган. Бешинчи бобнинг иккинчи банди «Суғориладиган тупроқлар унумдорлигини баҳолаш услубларини такомиллаштириш» деб номланган. Диссертацияда унумдорликни чегараловчи тупроқ хоссалари билан ўша минтақада экилаётган асосий қишлоқ хўжалиги экинлари орасидаги коррелятив боғлиқликларни аниқлаш, ушбу боғлиқликлар асосида бонитировкалашнинг пасайтирувчи коэффициентларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, натижада тупроқ унумдорлигини баҳолаш услубларини такомиллаштириш бўйича маълумотлар келтирилган. Тадқиқотлар давомида Ўзбекистон Республикаси суғориладиган тупроқларини бонитировкалаш бўйича такомиллаштирилган услубий кўрсатма ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан келишилган ва тасдиқланган ҳолда амалиётга тадбиқ этилган. Унда суғориладиган тупроқлар бонитировкасини асосий шкаласи тупроқларни генетик гуруҳлар ва механик таркиби бўйича тузилди, чунки тупроқ унумдорлигини баҳолаш нуқтаси танланганда кам ўзгарувчан ҳамда қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги билан яқин боғланган хоссаси ҳисобга олинади. Суғориладиган деҳқончилик шароитида тупроқнинг бундай хусусияти унинг механик таркиби бўлиб, бу хусусият тупроқ унумдорлигини кўп жиҳатдан белгилайди. Бундан ташқари, тупроқнинг унумдорлигини чегараловчи асосий омилларга шўрланиш, ювилиш, зичлашиш ва тошлоқлик даражалари, гумус ҳамда ҳаракатчан фосфор ва калий миқдори, гумусли, шағалли, қумли, глейли, гипсли, шох ёки арзиқли қатламлар чуқурлиги киритилади. Суғориладиган ҳудудларда шағал қатлами яқин жойлашган тупроқлар гумуснинг камлиги, структурасизлиги, озиқа моддаларининг камлиги, сув сиғимининг кичиклиги ва ўзлаштириладиган намликнинг заҳираси нисбатан камлиги билан тавсифланади. Гидроморф тупроқлар унумдорлиги кўп жиҳатдан глейли қатлам чуқурлигига ва глейланиш даражасига боғлиқ бўлиб, глейлашган қатламлар асосан структурасиз, зичлашган ва кўпинча оғир механик 22 таркибли бўлиб, тупроқларнинг сув-физик хоссаларини ёмонлаштиради. Гипслашган тупроқлар саҳро зонасининг тоғ этаги текисликларида ва оч тусли бўз тупроқлар поясида катта майдонларни эгаллаган бўлиб, унумдорлиги паст, озиқ моддаларга камбағал, сув-ҳаво хоссалари ёмон ва шўрланган бўлиб, гипслашган тупроқларнинг унумдорлиги ўртасидаги фарқи гипсли қатламнинг чуқурлиги, қалинлиги ва гипслашганлик даражасига қараб белгиланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўсимликларни илдизи орқали озиқланишига қаршилик қилувчи қатламлар учун пасайтирувчи коэффициентлари ишлаб чиқилди (1-жадвал). Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling