25
таркибнинг роли икки гуруҳ тупроқ пайдо қилувчи жинслар чегарасида
баҳоланди: -лёсс ва лёссимон ётқизиқлар; - элювий, делювий туб жинслари,
пролювиал қирра тош-қумоқли ва чағиртош-қумоқли ётқизиқлар.
Лалмикор ҳудудларда намлик даражасининг ўзгариши одатда қияликда
кузатилиб, у қанчалик паст бўлса, шунчалик намлик юқори бўлади.
Лалми
ерларнинг ишлаб чиқариш қобилияти жойларни экспозицияси ва қиялиги
билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ҳам лалми тупроқларни
унумдорлиги баҳоланганда жойнинг экспозицияси ва қиялик тиклиги учун
пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилади. Вертикал минтақада тупроқ
хусусиятини ёмонлаштирувчи ва ишлаб чиқариш қобилятини
пасайтирувчи
омиллардан бири сув эрозияси бўлиб, турли қиялик экспозицияларида
нишабликни ортиши билан унинг жадаллиги ортиб боради. Лалми
тупроқларнинг ювилиш даражаси билан ғалла ҳосилдорлиги
орасидаги
алоқадорлик жуда яхши бўлиб (r=+0,97; r=+0,98) ушбу боғлиқликлар асосида
ҳар бир лалми тупроқ типлари учун бонитировкалаш коэффициентлари
ишлаб чиқилди (5-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: