Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 1.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdurakhmonov-N.Yu avtoref
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган ва
лалми тупроқлар унумдорлигини баҳолашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари асосида: «Ўзбекистон Республикаси суғориладиган тупроқларини бонитировкалаш бўйича такомиллаштирилган услубий кўрсатма» Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-05-1217-сон маълумотномаси). Натижада республикадаги 3648,7 минг гектар фермер хўжаликлари ва бошқа ердан фойдаланувчилар суғориладиган тупроқларини балл бонитетини қайтадан аниқлаш ва ер кадастри маълумотларини янгилаш имконини берган; «Давлат ер кадастрини юритиш учун тупроқ тадқиқотларини бажариш 11 ва тупроқ карталарини тузиш бўйича йўриқнома» Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-05-1217-сон маълумотномаси). Натижада соҳа мутахассислари томонидан турли масштабли тупроқ тадқиқотларини ўтказиш ва тупроқ карталарини тузишда меъёрий ҳужжат сифатида хизмат қилган; «Ўзбекистон Республикаси лалми тупроқларининг унумдорлик даражасини баҳолаш бўйича такомиллаштирилган услубий қўлланма» Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-05-1217-сон маълумотномаси). Натижада бонитировкалаш коэффициентлари Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Пошхурт ботиқлиги ҳудудидаги 6,7 минг гектар лалми тупроқлар унумдорлигини баҳолаш имконини берган; Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг ўрта масштабли тоғ- лалми тупроқ карталари Жиззах вилоятида 220,1 минг/га, Қашқадарёда 258,6 минг/га ва Сурхондарё 39,9 минг/га лалми ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-05-1217-сон маълумотномаси). Натижада лалми тупроқлар унумдорлигини барқарорлаштириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уни бошқариш бўйича илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган; «Лалми ва яйлов ерларнинг ҳолати ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар» Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 13 февралдаги 02-05-1217-сон маълумотномаси). Натижада республиканинг турли регионларидаги лалми тупроқлар унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш ҳамда муҳофазалаш, тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда, лалми ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича тадбирлар белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган; «Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликлари суғориладиган тупроқларининг унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича тавсиялар» Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги 01/03-431-сон маълумотномаси). Натижада республиканинг турли регионларидаги фермер хўжаликлари суғориладиган тупроқларининг унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ерлардан самарали фойдаланиш бўйича агромелиоратив, агрофизик, агрокимёвий тадбирлар белгилашда илмий асос сифатида хизмат қилган; «Сирдарё вилояти суғориладиган тупроқларини ҳозирги ҳолати, уларнинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича тавсиялар» Сирдарё вилоятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон 12 хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги 01/03-431-сон маълумотномаси). Натижада вилоятдаги суғориладиган тупроқларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконини берган; «Қорақалпоғистон Республикаси тупроқларидаги асосий деградация жараёнлари ва уларни олдини олиш бўйича тавсиялар» Қорақалпоғистон Республикаси тупроқларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги 01/03-431-сон маълумотномаси). Натижада Орол бўйи ҳудудларидаги деградацияга учраган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклашда фермер хўжаликларига қўлланма сифатида хизмат қилган; Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятлари тупроқлари ҳолати ҳамда унумдорлиги паст ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва етиштириш агротехнологиялари бўйича тавсиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 06 мартдаги 02/020-140-сон маълумотномаси). Натижада республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида шаклланган деградация жараёнларини камайтириш жумладан, тупроқ унумдорлиги ва маҳсулдорлиги паст бўлган суғориладиган тупроқлар унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш ҳамда сердаромад қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш бўйича тадбирлар белгилаш имконини берган. Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling