Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 1.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdurakhmonov-N.Yu avtoref
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг амалий натижалари
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тупроқларнинг ҳосил бўлиши, шаклланиши, ривожланиши ва эволюцияси жараёнлари таъсирида юзага келадиган тупроқнинг барча хосса- хусусиятлари ва экологик-мелиоратив шароитлари йиғиндиси тупроқ унумдорлиги эканлиги аниқланган; суғориладиган ва лалми тупроқларнинг айрим хоссалари билан қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ўртасидаги коррелятив боғлиқликлар аниқланган; коррелятив боғлиқликлар асосида тупроқлар унумдорлигини чегараловчи хоссалари учун такомиллаштирилган пасайтирувчи бонитировкалаш коэффициентлари ишлаб чиқилган; суғориладиган ва лалми тупроқлар унумдорлигини баҳолашда унинг барча генетик хосса-хусусиятларига асосланиш лозимлиги, маълум бир вақт давомида олинган ўрта агротехникавий шароитда аниқ ўсимлик турига нисбатан, тупроқнинг самарали унумдорлиги баҳоланиши зарурлиги исботланган; суғориладиган ва лалми тупроқлар унумдорлигини баҳолашнинг асосий шкалалари илмий асосда такомиллаштирилиб, услубий қўлланмалар ишлаб чиқилган; таянч хўжаликлар суғориладиган ва лалми тупроқларнинг сифатини баҳолаш асосида ҳар бир тупроқ айирмаси учун бонитет баллари аниқланган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: давлат ер кадастрини юритиш мақсадида тупроқ тадқиқотларини бажариш ва тупроқ карталарини тузиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган; такомиллаштирилган услуб асосида суғориладиган тупроқлар баҳоланган ва фермер хўжаликларини 1:5000 ва массивларни 1:10000 масштабли тупроқ сифатини баҳолаш карталари тузилган; лалми тупроқлар унумдорлигини барқарорлаштириш ва лалми ер ресурсларини бошқариш мақсадида Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг ўрта масштабли тоғ-лалми тупроқ карталари тузилган; республикамизнинг турли регионларидаги суғориладиган ва лалми тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини чегараловчи деградация жараёнларини олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклаш ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган. Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling